Ижтимоий солиқ 12%дан 1%гача камайтирилганида бухгалтерия ўтказмаси
2020 йилнинг 1 майидан 1 июлигача бўлган даврда микрофирма ва кичик корхоналарга ижтимоий солиқ ставкаси 12 фоиздан 1 фоизгача камайтирилди. Акцизости товарлар ишлаб чиқарувчилар, давлат корхоналари ва устав жамғармасида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар бундан мустасно (Президентнинг 2020 йил 18 майдаги № ПФ-5996 сон фармони 4-банди).
Ижтимоий солиққа нисбатан ушбу камайтирилган ставкани қўллашда фақатгина солиқ суммаси 1% ли ставкада ҳисобланади. Бундай бухгалтерия ўтказмаси берилади:
Дт Харажатларни ҳисобга олувчи ҳисобварақлар. Мисол учун 2010, 9420 ва х.к.
Кт 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар».
2020 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ўрнига ижтимоий солиқ киритилди. Лекин ҳисоб сиёсатида кўрсатиб ўтган ҳолда ҳисобланган ижтимоий солиқ суммасини 6520 «Мақсадли давлат жамғармаларига тўловлар» ҳисобварағида юритишингиз мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.