Фуқаролиги бўлмаган шахсга ҳам банк пластик картаси очилади

Саволнинг ID си: 19238
Фуқаролиги бўлмаган ходимимизга банкдан иш хақи учун пластик карта очдиришда муаммолар юзага келмоқда. Банк одатий паспорти бўлмагани учун пластик карта очишни рад этмоқда.
Фуқаролиги бўлмаган шахсларга банк пластик картасини очиш тартиби қандай?
Экспертларнинг жавоблари:

Банк пластик карталари очиш ва улар амалиётини юритиш АВда 30.04.2004 йилда 1344-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан амалга оширилади. Бунда фуқаролиги бўлмаган шахсларга банк пластик картасини очиш бўйича алоҳида тартиб ёки чеклашлар ўрнатилмаган.

Амалиётда фуқаролиги бўлмаган шахсларда Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг паспорти бўлмаса ҳам, Ўзбекистон ҳудудида вақтинча рўйхатда турган бўлса, банк пластик картаси очилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.