Саволнинг ID си: 3101
Авто салондан 31.3 миллион сумга харид килинган нексия 1.6, 108 от кучига эга машинасини хужжатлаштириш учун тўловлар миқдори менда қуйдагиларни ташкил этди: Йул фонди учун йиғим - 1 270 000 сум. Давлат номер ва "тех.паспорт" учун - 223 000 сум.
Янги автомашинани расмийлаштирганда Йул фондига йиғимлар кандай хисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 04.12.2014 йилдаги ПҚ-2270-сон қарори билан Республика йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари тасдиқланган (24-илова). Унга мувофиқ фойдаланиш муддати 3 йилгача бўлган автотранспорт воситалари харид қилинганлиги учун уларнинг эгалари томонидан Ички ишлар вазирлиги органларида рўйхатдан ўтказиш чоғида тўланадиган йиғим ҳар бир от кучи учун энг кам иш ҳақининг (матн давомида - ЭКИҲ) 10 фоизи миқдорида ҳисобланади.

Шу билан бирга, бундай ҳолларда Ўзбекистон Республикаси, Россия Федерацияси ва Украинада ишлаб чиқарилган, ихтисослаштирилган савдо тармоғида харид қилинадиган янги автотранспорт воситалари бўйича тўланадиган йиғим миқдори - харид қийматининг 3 фоизидан кам бўлмаслиги белгиланган.

“Рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгиларини ва қатъий ҳисобдаги бланкаларни беришда, автомототранспорт воситалари, уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказишда, қайта рўйхатдан ўтказишда, мажбурий техник кўрикдан ўтказишда, шунингдек имтиҳонларни олишда ундириладиган тўловлар ставкалари” Адлия вазирлиги томонидан 21.12.2011 йилда 2303-сон билан рўйхатга олинган Ички ишлар вазирининг 23.11.2011 йилдаги 174-сонли буйруғи тасдиқланган.

Унга кўра:

- автотранспорт воситаларига рўйхатдан ўтказиш давлат рақами белгилари учун – ЭКИҲ нинг 1,5 баравари миқдорида;

- автомототранспорт воситаларини ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалари)ни рўйхатдан ўтказиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун ЭКИҲ нинг 10 фоизи миқдорида;

- транспорт воситасини қайд этиш гувоҳномасини бериш учун ЭКИҲ нинг 20 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши белгиланган.

Маълумот ўрнида 15.12.2014 йилдан ЭКИҲ – 118 400 сўм.

Шуни ҳам қайд этиш лозимки, ЙХХБ га юқоридаги масалалар бўйича мурожаат қилган транспорт воситалари эгалари, худди Ички ишлар тизимидаги бошқа тармоқ -кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларидаги каби, уларнинг ҳузуридаги ташкилотлар (“стол услуг”) хизматидан фойдаланишга ва ортиқча чиқимдор бўлишга амалда мажбурлар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.