Санаторийдаги тозалаш иншооти учун мулк ва ер солиқларидан имтиёзлар

Саволнинг ID си: 33133
МЧЖ шаклидаги санаторий умумий хизмат кўрсатиш фаолияти бўйича ер ва мол-мулк солиғи тўловчиси ҳисобланади, бироқ соғлиқни сақлаш объекти сифатида амалдагӣ қонунчиликка мувофиқ имтиёзга эга. Санаторий фаолиятидаги “Оқава сувларни тозалаш иншооти” мазкур тиббий соғломлаштириш хизматларининг ажралмас санитария гигиеник инфратузилмаси бўлиб, фақат санаторий эҳтиёжлари учун ишлатилади, учинчи шахсларга тижорат мақсадида хизмат кўрсатилмайди, ижарага берилмайди. 2022–2023 йилларда ушбу объект бўйича солиқ имтиёзи бериш рад этилган, рад этиш сабаби сифатида “санаторий лицензиясида кўрсатилган манзил билан тозалаш иншоотининг кадастрдаги манзили мос келмаслиги” кўрсатилган. Санитар-эпидемиологик қоидаларга кўра санатория тозалаш иншооти ҳам шу талабга мувофиқ асосий объектдан 1.5 км узоқликда жойлашган . Мазкур иншоотни алоҳида имтиёз доирасидан чиқариб солиққа тортиш амалда бир хил соғломлаштириш фаолиятининг ажралмас қисми учун такрорий солиқ юкини келтириб чиқармоқда.
“Оқава сувларни тозалаш иншооти” соғлиқни сақлаш инфратузилмаси сифатида санаторий фаолиятининг ажралмас қисми деб тан олиниб, ер ва мол мулк солиғи бўйича имтиёз доирасига киритиш мумкинми ва имтиёзни рад этилиш сабаби қанчалик тўғри?
Экспертларнинг жавоблари:

Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)

Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.

norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин