Саволнинг ID си: 3342
Бизнинг оилавий корхонамиз уяли алоқа компанияларига дилерлик хизмати кўрсатади. Яъни уяли алоқа компанияси («Ucell») номидан абонентлар билан шартномалар тузиш, уларга турли консультация хизматлари кўрсатиш ва ҳоказо. Сим карталар олиш 100% олдиндан пул кўчириш йўли билан амалга оширилади. Ўз навбатида, сим карталар шартномага асосан, сотиб олинган нархида, яъни устама нарх қўймасдан реализация қилинади. Ҳисобот ойи тугагач, кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай компанияга мукофот пули учун счет-фактура ва бажарилган ишлар далолатномасини тақдим этамиз. Компания ҳам 20-санагача ушбу мукофот пулини ҳисоб-рақамимизга кўчириб беради. Оилавий корхонамиз умумий тартибда белгиланган солиқларни тўловчи бўлиб ҳисобланади. Мана шу ўринда бир неча савол туғиляпти. Жавобларни электрон тарзда e-mail га ташлаб берсангиз хам майли.
1. Биз олишимиз керак бўлган мукофот пулидан ҚҚС тўланадими? 2. Агар ҚҚС тўланса, компанияга счет-фактура тақдим этганда ҚҚСни ажратиб кўрсатиш керакми? Бу нарса кейинчалик, икки баробар солиққа тортилишга олиб келмайдими? Айтмоқчиманки, ҚҚСсиз сумма 833 333,33 сўм ва ҚҚС суммаси 166 666,67 сўм, жами 1 000 000 сўм кўрсатилса, биз бюджет олдида 166 666,67 сўмга ҚҚСдан қарздор бўлиб қоламиз. Солиқ кодексининг 204-моддаси 15-бандига кўра эса солиқ солинадиган база 833 333,33 сумдан яна 166 666,67 сўм қўшимча ҚҚС хисобланмайдими? 3. Сим карталар учун пул кўчиришдан тортиб, уларнинг реализация қилинишигача бўлган жараённи тўғри юритиш мақсадида ушбу хўжалик операциялари билан боғлиқ бухгалтерия ўтказмаларини кўрсатиб берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

СКнинг 351-моддасига мувофиқ, оилавий корхона умумбелгиланган солиқлар тўлашни танлашга ҳақли эмас. Оилавий корхоналар  ЯСТ  тўлайди, лекин ихтиёрий равишда ҚҚСни тўлаши мумкин.

Дилерлик шартномаси бўйича операциялар комиссия шартнома бўйича операцияларга айнан ўхшаш.

Дилер-корхона (сизнинг корхона) реализация қилиш учун олинган товарлар ҳисобини  балансдан ташқари 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счётида юритади.

Товар реализация қилингандан кейин етказиб берувчи («Ucell») дилердан олинган ҳисоботга асосан 5 банк куни давомида дилерга мазкур товарга ҳисобварақ-фактура тақдим этиши керак.

Воситачилик хизматлари кўрсатиш бўйича шартномага асосан товарларни реализация қилишда ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш ва рўйхатга олиш тартиби АВ томонидан 22.03.2015 йилда 2439-сон билан рўйхатга олинган, МВ ва ДСҚ Қарорига асосан белгиланган (кейинги ўринларда - Тартиб).

Товарларни реализация қилишда дилер харидорга ўз номидан ҳисобварақ-фактура тақдим қилади. Бунда агар етказиб берувчи («Ucell») ҚҚС тўловчиси бўлса, у ҳолда товарларни реализация қилишда дилер, гарчи унинг ўзи ҚҚС тўловчиси бўлмаса ҳам, харидорга товарларни реализация қилиш оборотидан ҳисоблаб чиқарилган ҚҚС суммасини ажратиб кўрсатган ҳолда ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради.

Товар реализация қилингандан кейин дилер етказиб берувчига ҳисобот бериши керак. Ҳисоботда  реализация қилинган товарларнинг сони ва қиймати, етказиб берувчи томонидан қопланиши лозим бўлган дилер харажатларининг қиймати, комиссия ҳақи суммаси, шунингдек шартномада кўзда тутилган бошқа ахборот кўрсатилади.

Кўрсатилган воситачилик хизматлари учун ҳақ суммаси дилер учун тушум ҳисобланади. Дилер ўзининг ҳақи суммасига етказиб берувчига ҳисобварақ-фактура ёзади, бу дилерда Сотиш реестрида, харидорда эса Сотиб олиш реестрида рўйхатга олинади.  Бунда тақдим қилинаётган ҳисобварақ-фактурада етказиб берувчи томонидан қопланиши лозим бўлган суммалар кўрсатилмайди, - улар ҳисобварақ-фактурага илова қилинадиган хизмат кўрсатиш  тўғрисидаги далолатномада кўрсатилади (кўрсатилган Тартибнинг 37-банди).

ҚҚС тўловчиларида ҚҚС чегириб ташланган комиссия ҳақи суммаси фойда солиғини ҳисоблаганда корхонанинг жами даромадларига ёки ЯСТни ҳисоблаганда ялпи тушумга киритилади.

Дилерларда-ҚҚС тўловчиларида  комиссия ҳақи суммаси ҚҚС солиш объекти ҳисобланади, бунда солиқ солинадиган база қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳам ўз ичига оладиган, кўрсатилган хизматлар учун ҳақ (фоиз) тариқасида олиниши лозим бўлган суммадан келиб чиққан ҳолда белгиланади (Солиқ кодексининг 204-моддаси).

Мисолни кўриб чиқамиз. Фараз қилайлик, сизга жами 1200 минг сўмлик товарларни реализация қилиш учун беришди, сизнинг ҳақингиз 100 минг сўмни ташкил қилади.

Хўжалик операцияси номи

Сумма,

минг сўм

Дебет

Кредит

Тасдиқловчи ҳужжатлар

Етказиб берувчига сим-карталар учун олдиндан тўлов

1200

4310

5110

Банкдан кўчирма

Сим-карталар реализация учун келиб тушди

1200

004

 

Юкхати

Харидордан пул маблағлари тушгани кўрсатилади

1200

5110

6310

Банкдан кўчирма

Сим-карталар реализацияси кўрсатилади

1200

4010

6990

Шартнома, етказиб берувчи ҳисобварақ-фактураси

 

Авансларни ҳисобга олиш

1200

6990

6310

4310

4010

Реализация қилинган сим-карталар ҳисобдан чиқарилди

1200

 

004

Даромад кўрсатилади (комиссия ҳақи суммаси)

83,33

4010

9030

Комиссионер ҳисоботи, комиссионер ҳисобварақ-фактураси

 

ҚҚС ҳисоблаб ёзилди (20%)

16,67

4010

6410

Етказиб берувчидан комиссия ҳақи келиб тушди

100

5110

4010

ҚҚС бўйича ҳисоб-китобни тўлдиришда дилер етказиб берувчидан олинган, реализация қилинган товарлар бўйича ҚҚСни ҳисобга олмайди. Ҳисоб-китобда ҳақ суммасидан ҳисобланган ҚҚС кўрсатилади (Тартибнинг 27,30-бандлари). Бу ҳолатда иккиёқлама солиқ солиш вужудга келмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.