Жавоб берамиз

Coлиқлар 2014 - 2018

Туман солиқ инспекцияси солиқ ҳисоботлари топширилмаган ҳолатда банк ҳисоб рақамини блоклаб қўйишга қонуний ҳақлими?


Ҳа, ҳақли.

Ушбу имтиёзни қачондан бошлаб қўллаш мумкин?


Ушбу имтиёз 2019 йил 14 майдан бошлаб қўлланилиши мумкин.

“Ургут” эркин иқтисодий зона иштирокчиси бўлган корхона асосий фаолиятидан бошқа даромадларидан фойда солиғи тўлайдими?


Йўқ, тўламайди.

Субпудрат шартномасидан олинган пудрат хизмат ҳаққига ПҚ-2639-сон Қарорда назарда тутилган фойда солиғи имтиёзи тадбиқ этиладими?


Ҳа, тадбиқ этилади.

Ички туризм бўйича қайси харажатлар солиқ солинадиган базадан камайтирилади? Масалан, Wi-Fi учун қилинган харажатлар ҳам солиқ солинадиган базадан камайтириладими?


Солиқ солинадиган базадан камайтириладиган харажатлар

Жамият 2019 йилдан канака солик тулаши керак, ягона ер солигиними ёки ККС?


Агар корхонангиз белгиланган талабларга жавоб берса, ягона ер солиғи тўловчиси бўлишингиз мумкин. Белгиланган талабларга жавоб берамаган юридик шахс солиқ солишнинг бошқа тартибини қўллайди.

Бино ва хоналарни ижарага бериш шартномасида ижара ҳақини белгиланган минимал ставкалардан паст суммада ўрнатиш мумкинми ва бунда солиқлар қандай ҳисобланади?


Ижара шартномасида ижара ҳақини белгиланган минимал ставкалардан паст суммада ўрнатиш қонун ҳужжатларида таъқиқланмаган. Лекин бунда муайян солиқ оқибатлари юзага келади.

Турар жой аҳолига сотилаётган пайтда 2019 йилда ҚҚС ишлатиладими ёки ҚҚС сиз сотиш мумкинми?


Айни ҳолатда ҚҚС тўлаш ёки тўламаслик корхона қайси солиқ солиш тартибини қўллашига ҳамда қурилиш ишлари қандай маблағлар ҳисобига молиялаштирилганига боғлиқ.

1.Биз тайёр махсулотларимизни «GM Usb»дан бошқа истеъмолчиларга реализация қилганимизда ҚҚС ни қўллашимиз керакми? 2.Шунингдек экспорт қилаётган тайёр махсулотларимизга нол ставкада ҚҚС қўллашимиз тўғрими?


Ҳозирги пайтда саволда қўйилган масала бўйича Давлат Солиқ Қўмитасига биз томондан мурожаат юборилган. Мурожаатга жавоб келганида албатта барча манфаатдор солиқ тўловчиларни хабардор қиламиз.

1.ҚҚС бўйича қилган ҳисоб-китобимиз тўғрими? 2.Ундан кейин биз ушбу маҳсулотни ҚҚС билан олганлигимиз учун ҳисобга (зачётга) оламизми ёки йўқми?


Савол мазмунида кўрсатилган ҳисоб-китоб тўғри. Етказиб берувчига тўланган ҚҚС ҳисобга олинади.

2019 йилда ҳам шу имтиёзлар сақланиб қолганми?


Ҳа, саволда кўрсатилган имтиёзлар ўз кучини йўқотмаган.

Корхона 28.03.2011 даги 1512 сонли қарорга асосан, буяш хизматини кўрсатишда ва Ўзтўқимачиликсаноатга аъзо корхоналарга тайер маҳсулот ёки ярим тайер маҳсулот сотса ҚҚС тўлайдими?


Агар сизнинг корхонангиз “Ўзтўқимачиликсаноат” аъзоларига ПҚ-1512 сонли қарорда кўрсатилган яримфабрикатларни сотса, улар бўйича ҚҚСни ҳисоблашда ноль ставкани қўллайди. Бўяш хизматини кўрсатишда ушбу имтиёз қўлланмайди.

Агар корхона балансида 01.01.2019 йил холатига мавжуд бўлган 75450 минг сўм тақсимланмаган фойдани 2019 йилда дивидент учун тақсимланса, бунда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаси қайси ставка бўйича хисобланади, янги 5 фоизми ёки эски 10 фоизми?


Тақсимланмаган фойда 2019 йилда дивидендлар шаклида тақсимланса, солиқ 5% ставкада ушлаб, бюджетга ўтказилади.

1.Агар корхона воситачилик, улгуржи ва чакана фаолиятлари билан шугулланса Ягона солиқ тўлови қайси ставкаларда тўлайди? 2.ЯСТ солинадиган база қандай ҳисобланади? 3.Умумий реализация суммасидан ҚҚС суммасини айириб, қолган миқдордан ЯСТ ҳисобланадими?


Сиз ҳар бир фаолият тури бўйича алоҳида ҳисоб юритишингиз ва ҳар бири учун алоҳида белгиланган ставкада ЯСТ ҳисоблашингиз лозим.

1.Бизнинг хорижий хамкоримиз олдида мавжуд бўлган кредиторлик қарзимиз қандай солиқ оқибатларига олиб келади? 2. Корхонамиз қанча вақт давомида шу суммани бошқа даромадларга олишга ҳаққи бор? 3.Хорижий хамкор корхонанинг фаолиятини тўхтатиш даражасига борилса, у ҳолда кредиторлик қарзимиз бўйича қандай йўл тутамиз?


Кредиторлик қарзининг мавжудлигининг ўзи солиқ оқибатлари юзага келишига олиб келмайди. Қачонки мажбурият ҳисобдан чиқарилса ва у билан боғлиқ даромад тан олинса, шунда солиқ солинадиган фойда суммасига таъсир кўрсатади.