Ўзини ўзи банд қилган шахс билан тузилган шартномада солиқ солиш мақсадида нималарга эътибор қаратиш керак
Саволнинг ID си: 33638
2025 йил 17 сентябрда корхона жисмоний шахс билан электрон ҳужжат айланиши дастурий таъминотини қўллаб-қувватлаш бўйича хизматлар кўрсатиш шартномасини тузди. Унда жисмоний шахснинг солиқ органларида ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги ва кўрсатилган хизматлар учун тўлов Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига асосан тўлов манбаида ЖШДС ушлаб қолинмасдан амалга оширилиши кўрсатилган. Шу билан бирга, "Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида"ги Низомнинг 6-бандида (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарорига 1-илова) ташкилотлар ўзини ўзи банд қилган шахсларни фақат бир марталик хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш учун жалб қилиши мумкинлиги кўрсатилган. Шартнома доирасида 2025 йил 30 сентябрдан бошлаб кўрсатилган хизматлар далолатномаси асосида жисмоний шахсга Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёзни қўллаган ҳолда тўлов амалга оширилди.
2025 йил сентябрь ойида кўрсатилган хизматлар учун тўловдан ЖШДС ушлаб қолинмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, келгусида шартнома бўйича хизматлар кўрсатишда солиқ оқибатлари юзага келишининг олдини олиш учун шартномага қандай ўзгартиришлар киритиш лозим?
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин