Саволнинг ID си: 3498
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сон Қарорига мувофиқ бериладиган солиқ ва божхона имтиёзлари мақсадли ҳисобланадими? Агар имтиёзлар мақсадли ҳисобланса, у ҳолда ЯСТ тўловчиси бўлган корхонада солиқ ва божхона тўловлари қандай бухгалтерия ёзувлари билан расмийлаштирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низомнинг 2-бандига асосан (АВ томонидан 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатга олинган)  ЯСТ бўйича имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар, корхоналар томонидан янги ишлаб чиқаришларни ташкил қилишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни модернизациялашга, реконструкция қилишга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган хом ашё ва материалларни сотиб олишга, киритилган инвестицияларни, шу жумладан, кредитларни қоплашга йўналтирилади.

Берилган имтиёзлардан бўшайдиган маблағлар мақсадга номувофиқ фойдаланилган тақдирда, ушбу маблағлар ўрнатилган тартибда пеня  ҳисобланган  ҳолда тўлиқ ҳажмда давлат бюджетига ўтказилади.

Бошқача айтганда, имтиёзлар қўлланиши натижасида бўшайдиган маблағларни имтиёзли давр тугагунича (01.01.2016 йилгача) мақсадли фойдаланишни таъминлашингиз керак.

2. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга   тўлаш   бўйича   берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида Низомга (АВ томонидан 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган) мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби қуйидагича бўлади:

Ўтказмаларнинг мазмуни

Дебет

Кредит

ЯСТни ҳисоблаб ёзиш акс эттирилади

9800 " Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни

тўлаш учун фойданинг ишлатилишини ҳисобга олувчи счётлар"

6400 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз"

Мақсадли фойдаланиш шарти билан ҳисоблаб ёзилган солиқ ва тўловлар акс эттирилади

6400 "Бюджетга тўловлар бўйича қарз"

 

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

Маблағларни – асосий воситалар, номоддий активлар, ТМЗ ва б.ни сотиб олганда солиқ имтиёзларини мақсадли фойдаланиш билан ҳисобдан чиқариш

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

8530 " Текинга олинган мулк

-солиқ имтиёзлари ҳисобига "

Маблағларни – уларни мақсадли тадбирлар рўйхатига киритилган жорий харажатларни қоплаш учун йўналтирганда мақсадли фойдаланиш билан солиқ имтиёзларини ҳисобдан чиқариш

8840 " Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари"

6010 " Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар" ва б.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.