Штатни қисқартиришда Сиз огоҳлантириш даврини тўлиқ ишлаб берганингизни инобатга олган ҳолда қуйидаги тўловлар тўланади:
-миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси (Меҳнат кодексининг 109-моддаси);
-меҳнат шартномаси бекор қилинган куни тегишли ҳисоб-китоб (Меҳнат кодексининг 110-моддаси);
-фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация (Меҳнат кодексининг 151-моддаси);
-иш қидириш даврида 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади, бунда ходимга ишдан бўшатиш нафақаси ҳам қўшиб ҳисобга олинади (Меҳнат кодексининг 67-моддаси).
Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, Марказ берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.