Саволнинг ID си: 4699
Бизнинг ташкилот ахолига тиббий хизматларни курсатувчи 100 фоиз давлат улишига эга давлат унитар корхонаси хисобланади. Штат жадвалини тузишда хар бир вазифага классификаторда курсатилган энг кам маълумотга оид талабларга риоя этилиши шартми? Агар риоя килмаслик окибатлари кандай жавобгарликка олиб келиши мумкин? Агар риоя килмасдан ишлаётган ходимлар булса улар билан тузилган мехнат шартномаси уларнинг малакаси етмаганлиги хакидаги важ билан бекор килишга асос буладими?
Штат жадвалини тузишда хар бир вазифага классификаторда курсатилган энг кам маълумотга оид талабларга риоя этилиши шартми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.06.2015 й. 164-сон “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қарорининг 2-банди иккинчи хатбошида Классификатор ишга қабул қилишда ходимлар маълумотининг энг паст даражаси, ишчилар касблари бўйича тариф разрядларини белгилаш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан ташкил этилган давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида (кейинги ўринларда ташкилотлар деб аталади), хўжалик бошқаруви органларида, шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган ташкилотларда қўлланилиши мажбурий ҳисобланиши белгиланган. Сизнинг ташкилот давлат унитар корхонаси эканлигина эътиборга олиб, Сиз юқорида кўрсатилган қарор талабларига риоя қилишга мажбурсиз.

Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 2-бандига мувофиқ, меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилиш асосларидан бири, ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабали ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши ҳисобланадди. Шунга кўра агар ходимнинг маълумоти у эгаллаб турган лавозим учун Классификатор бўйича маълумотнинг энг паст даражасига мувофиқ келмаса, иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига биноан мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши, энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.