Саволнинг ID си: 5179
Кишлок врачлик пунктида мен 2015 йил 1 июнгача 1,5 ставкада ишлар эдим. 1 июндан бошлаб 1,25 ставкага туширишди. 2014 йил 5-мартдаги 50-буйрукда 2 минг ахолига 1,5 ставка белгиланган. КВПда 3 нафар умумий амалиёт шифокори 9850 нафар ахолига хизмат курсатамиз. Мана 5 январ 2016 йил яна ички буйрук килиб туман тиббиёт бирлашмаси 0,25 ставкани хам кесиб ташлабти. Хозирги вактда 1,0 ставкада ишлаяпман. Туман тиббиёт бирлашмаси бугалтерлари 2,0 ставкадаям ишлашади лекин врачларга ишлаш мумкин эмас экан. Агарда кишлок врачлик пункти ахолиси уртасида бирор касалликлар чикса булим мудири боши билан жавоб беради. Ёки уша 1,0 ставкага яраша ахолини куриш керакми? КВП ишга кабул килиш ва ишдан озод этиш 80 буйрукка асосан КВП мудири томонидан амалга оширилиши керак. Лекин бизда ишга кабул килиш ва ишдан озод этиш Туман тиббиёт бирлашмасида амалга оширилади шу тугрими?
Кишлок врачлик пунктида умумий амалиёт шифокори 1,5 ёки 1,25 ставкада индаса бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Қишлоқ врачлик пунктларининг фаолияти “Қишлоқ врачлик пункти тўғрисида низом” (ЎзР ВМнинг 18.03.2008 йилдаги 48-сон қарорига 5-илова, кейинги ўринларда 48-сон Низом деб юритилади) билан тартибга солинади.

48-сон Низомнинг 2-бандига асосан ҚВП қишлоқ жойларда аҳолининг жойлашиш тизими, аҳоли пунктлари сони ва йироқда жойлашганлиги, хизмат кўрсатиш доираси, йўл тармоғи ривожланганлиги, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ва ишлаб чиқаришнинг бошқа турлари хусусияти ҳисобга олинган ҳолда ташкил этилади.

Хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб ҚВП:

1500 кишигача хизмат кўрсатадиган - биринчи типда;

1500 кишидан 3500 кишигача хизмат кўрсатадиган - иккинчи типда;

3500 кишидан 6000 кишигача хизмат кўрсатадиган - учинчи типда;

6000 кишидан 10000 кишигача хизмат кўрсатадиган - тўртинчи типда бўлиши мумкин.

 

48-сон Низомнинг 3-бандига биноан ҚВП врачларининг штатдаги таркиби сони ҚВП типига ва хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонига қараб белгиланган тартибда ўрнатилиши кўзда тутилган.  ҚВПнинг штатлари хизмат кўрсатиладиган аҳоли сонидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган нормативлар бўйича белгиланади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2014 йил 3 мартда Молия вазирлиги ва Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан келишилган ҳолда (06-3/102-1-сон; 12-03-02/261-сон; 2-сон) тасдиқланган “Қишлоқ врачлик пунктининг штат нормативлари”га мувофиқ умумий амалиёт врачлари  (УАВ) лавозимлари сони 2 000 нафар аҳолига 1,5 лавозим ҳисобидан белгиланади. Шундай қилиб, битта УАВ лавозимига ўртача 1 330 нафар аҳоли тўғри келади.

ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг “Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш  тартиби  тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарорига мувофиқ ходим томонидан меҳнат шартномасида келишилган ўзининг асосий иши билан биргаликда бошқа касб ва лавозим бўйича қўшимча иш бажарилиши ва ички тартиб-қоидалар билан белгиланган ўзининг асосий ишидан озод бўлмаган ҳолда, вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажариши бир неча касб ва лавозимда ишлаш деб эътироф этилади.

Эҳтимол, аввал сизга ўрнатилган мансаб маошига нисбатан 0,5 ставка миқдоридаги устама ишга қўшимча ходимнинг қабул қилиниши ёки қўшимча штат бирлигининг қисқартирилиши туфайли бекор қилингандир.

Бу тўғридан-тўғри қонунчиликда кўрсатилмаган бўлсада, ҚВП штат нормативларида кўзда тутилган ставка миқдорини камайтиришда умумий амалиёт врачига тўғри келадиган аҳоли сони ҳам қисқартирилади деб ҳисоблайман.

48-сон Низомнинг 12-бандига мувофиқ ҚВПга белгиланган тартибда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган мудир раҳбарлик қилади.

ҚВП мудири белгиланган тартибда ҚВП фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, унинг ишини ташкил этади, ҚВП номидан ишончномасиз иш кўради, барча ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди, ҚВП мол-мулкини тасарруф қилади, шартномалар, шу жумладан меҳнат шартномалари тузади, ишончномалар беради, банкларда ҳисоб рақамлари очади, молиявий маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқидан фойдаланади, штатларни тасдиқлайди, буйруқлар чиқаради ва ҚВП фаолияти натижалари учун шахсан жавоб беради.

 

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.