Саволнинг ID си: 5408
Асосий бўлмаган иш жойидан даромад олган жисмоний шахслар тўғрисидаги маълумотларни қайси санагача ДСИ органларига тақдим қилиш зарур?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ тўловчига тўловни амалга оширадиган ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ўтказиш ва ушлаб қолиш учун масъул бўлган юридик шахслар асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг ўттиз кун ичида (яъни 30 январдан кечиктирмай) давлат солиқ хизмати органларига маълумотнома тақдим этиши шарт (СКнинг 187-моддаси 1-қисми 1-банди).

Бунда жисмоний шахсларнинг қуйидаги даромадлари бўйича, уларнинг олинган жойидан қатъи назар, маълумотнома тақдим этилмаслиги мумкин:

      дивидендлар, фоизлар тарзидаги даромадлар;

      СКнинг 181-моддасига мувофиқ жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг белгиланган энг кам ставкаси бўйича солиқ солинадиган даромадлар;

      жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида белгиланган энг юқори ставка бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинадиган даромадлар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.