МЧЖ ҳисобот йилининг I чораги учун фойдани устав капиталини кўпайтириш учун йўналтиришга ҳақли эмас.
Чунки “Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида”ги (06.12.2001 йилдаги 310-II-сон) Қонуннинг 17-моддасида жамият устав фондини (устав капиталини) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириш тўғрисидаги қарор бундай қарор қабул қилинган йилдан олдинги йил учун жамиятнинг бухгалтерия ҳисоботи маълумотлари асосидагина қабул қилиниши мумкинлиги белгиланган.
Жамият устав фонди (устав капитали) жамиятнинг мол-мулки ҳисобига кўпайтириладиган сумма жамият соф активларининг қиймати билан устав фонди (устав капитали) ҳамда захира фонди суммаси ўртасидаги фарқдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.