Саволнинг ID си: 5838
«Ҳудудий давлат бошқаруви органлари тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 24 февралдаги ПҚ–2497-сон қарорига мувофик вилоятлар, Тошкент шаҳри, шаҳар ва туманлар ҳокимликлари бошқарув аппаратининг янгиланган намунавий тузилмалари бегилаб берилган. Ушбу тузилмаларда юрист штат бирлиги курсатиб ўтилган. "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, суд органлари ва нотариал идоралар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг тариф сеткасини жорий этиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1996 йилдаги 147-сон қарорида юрист штатининг разряди кўрсатиб ўтилмаган.
Юрист штати учун кайси разряд белгиланиши керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Саволингизда мулкчиликнинг қайси шаклидаги муассасалигингизни кўрсатмаганлигингизни эътиборга олиб қуйдагидарни билдирамиз.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Айрим бюджет ташкилотлари ходимлари баъзи тоифаларининг лавозим разрядларини белгилаш тўғрисида” 2013 йил 07.02.даги 33-сон қарори(бундан буён матнда-“қарор деб юритилади)га мувофиқ:

- айрим бюджет ташкилотларининг бухгалтерлари, иқтисодчилари ва юрисконсультлари (юристлари) меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича қуйидаги лавозим разрядлари тасдиқланган ва 2013 йил 1 апрелдан бошлаб амалга киритилган:

Т/р

Мутахассислар ва хизматчиларнинг

лавозимлари номи

 

ЯТС бўйича меҳнатга

ҳақ тўлаш разряди

1.

Бухгалтер, иқтисодчи, юрисконсульт (юрист)

6

2.

2-тоифали бухгалтер, 2-тоифали иқтисодчи

7

3.

1-тоифали бухгалтер, 1-тоифали иқтисодчи, катта юрисконсульт (юрист)

8

4.

Етакчи бухгалтер, етакчи иқтисодчи, етакчи юрисконсульт (юрист)

9

Бюджет ташкилотлари раҳбарларига бухгалтерлар, иқтисодчилар ва юрисконсультлар (юристлар)га ушбу лавозимларда ишлашнинг узлуксиз стажидан, шунингдек юкланган функционал вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилишидан келиб чиқиб меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида лавозим маошининг (тариф ставкасининг) 10 фоизигача миқдорида устама белгилаш ҳуқуқи берилган (Қарорнинг 1- ва 2-бандлари).

Изоҳ:

Ушбу лавозим разрядлари улар учун тариф разрядлари Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг бошқа қарорлари ёки уларни бажариш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва манфаатдор идоранинг қабул қилинган қўшма қарорлари билан белгиланган мутахассисларга - бухгалтерлар, иқтисодчилар, юрисконсультлар (юристлар)га татбиқ этилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.