Саволнинг ID си: 5843
Корхона бухгалтериясида ходимларнинг айримларига мехнат дафтарчаларининг талабга жавоб бермаслиги хакида хабар топди. Тумандаги мехнатни мухофаза килиш ва ахолини ижтимоий химоя килиш идорасига янги мехнат дафтарчаси харид килиш учун донасига 1400,00 сумдан пул кучириб харид килиб олди. Янги мехнат дафтарчасини тулдириш чогида куйидаги саволга жавоб берсангиз: - мехнат дафтачаси титул варагида ФИШни нотурги тулдириб куйилди, ушбу хатони кандай тугирлаш мумкин; - мехнат дафтачаси титул варагида мехнат дафтарчасини тулдириш санаси ва масъул шахснинг ФИШ тугрисидаги маълумотномада кайси сана ва ким имзо ва мухр билан тасдиклайди; - мехнат дафтарчаси ичини тулдириш кандай тартибда амалга ошади. Аввалги нотугри мехнат дафтачаси кучириб олинадими; - ходимга буйрук 04.01.2016 йилда чиккан, бирок ходим 05.01.2016 йилда ишга тушган булса, бу иккала ракам мехнат дафтарчасининг кайси каторида уз аксини топиши керак. - кайси даврдан бошлаб янги мехнат дафтарчалари юритилиши керак.
Янги мехнат дафтарчасини тўлдириш тартибини тушунтуриб берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Вазирлар Махкамасининг «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида» 1995 йил 6 июлдаги 258-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчалари тасдиқланган.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида янги намунадаги меҳнат дафтарчалари юритилмоқда. Янги намунадаги меҳнат дафтарчалари 1996 йил 1 апрелдан кейин биринчи марта меҳнат шартномаларини тузган ходимларгагина берилмоқда.

 Совет Иттифоқи вақтидаги 2 тилдаги бланкалар ўз кучини (1996 йил 1 апрелдан) йўқотган бўлсада, улар хали хам баъзи бир муассаса, ташкилот ва корхоналарда хамда "Шарқ" нашриёт-матбаа концерни томонидан тайёрланмаган сохта – бланкаларни юритиш амалиёти мавжуд.

Бу ҳақда 2012-2015 йиллар давомида “Норма маслаҳатчи” газетасида:

- "Меҳнат дафтарчасининг ҳақиқийлигини текширинг";

- “Меҳнат дафтарчаси дўкондан сотиб олинмайди”;

- “Эҳтиёт бўлинг: сохта меҳнат дафтарчаси”;

-  “Алмаштириш керак”;

- “Асосий иш берувчи тўлдиради”;

- “Меҳнат дафтарчасига ёзилмайдиган иш стажи; ва х.к. рукни билан чиқишлар қилинган бўлиб, уларда Меҳнат дафтарчасининг дубликати Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги (Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган)  йўриқноманинг IV бўлимида белгиланган қоидаларга кўра қандай тўлдирилиши бўйича фикрлар берилган.

Ходимга нисбатан 2016 йил 4-январда қабул қилинган буйруқ бўйича қуйидагиларга эътибор қаратиш зарурдир. Ходимнинг меҳнат дафтарчасига киритиладиган сана, яъни ишга қабул қилиш санаси, Меҳнат кодексининг 83-моддасига мувофиқ Меҳнат шартномасида ходим қайси кундан бошлаб у ўзининг меҳнат вазифаларини бажаришга киришмоғи лозимлигига боғлиқ бўлади.  

Мурожаатда кўтарилган бошқа саволларга жавоблар - NORMA.uz сайтида, “Норма маслаҳатчи” газетасида танишишингиз ва уларни амалиётда қўллашингиз мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.