Саволнинг ID си: 5853
перевод Допустим, в заключении акта лечебного учреждения у сотрудника диагностировано общее заболевание (при отсутствии профессионального заболевания). Но лечебное учреждение в заключении своего акта рекомендует направить сотрудника в санаторно-курортное лечение профсоюзом. Предприятие не является членом профсоюза. На кого возлагается выполнение рекомендаций по лечению диагностированных общих заболеваний, указанных в заключении акта лечебного учреждения после длительного медосмотра сотрудников, если на предприятии не имеется профсоюз? Кто покрывает затраты?
Дейлик, тиббиёт ташкилотининг хулоса актида ходимга умумий касаллик(касб кассалиги йўқ холатда) ташхиси қўйилган. Лекин тиббиет ташкилоти шу хулоса актида бир ходимни касаба уюшмаси томонидан санаторно-курортно даволашни тавсия қилмоқда. Корхонада касаба уюшмаси тузилмаган. Ходимларни давомий тиббий кўрикдан ўтказилгандан сўнг, тиббиёт ташкилоти томонидан хулоса актида кўрсатилган умумий кассалик ташхисларни даволаш учун берилган тавсияларни бажариш кимнинг зиммасида булади, агарда корхонада касаба уюшмаси йўқ бўлса? Ва харажатларни ким қоплайди?
Экспертларнинг жавоблари:

Биринчидан,  меҳнат вазифаларини бажариш ва юзага келган умумий касаллик ўртасида бевосита сабабий боғланиш мавжудлигин ўрнатиш лозим. Модомики бу касб касаллиги эмас, балки умумий касаллик экан, бундай ўзаро боғланишни ўрнатиш осон кечмайди. Бу, шубҳасиз, врачларнинг ваколати. Агар бундай боғлиқлик мавжуд бўлса ҳамда расмий тиббий хулоса билан қайд қилинадиган бўлса, унда ходим зиённи қоплаш ва уни иш берувчи ҳисобидан санаторий-курортда даволанишга  юборишга даъвогар бўлиши мумкин.

Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларининг (ВМнинг 11.02.2005 йилдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган, кейинги ўринларда - Қоидалар) 2-банди иккинчи қисмига биноан иш берувчи, меҳнат жароҳати ёки бошқа меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда ходим соғлигига етказилган зарарни, агар у етказилган зарар учун ўзининг айбдор эмаслигини исбот қила олмаса, ходимга етказилган зарарни тўлаши шарт.

Агарда юқорида кўрсатилган бевосита сабабий боғланиш ўрнатилмаган бўлса, иш берувчининг жавобгарлиги истисно қилинади.

Иккинчидан, меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ равишда содир бўлган  умумий касалликда иш берувчи айбига иқрор бўлиши зарур.  Мазкур ҳолатда (умумий касалликда) биргина тиббий хулосанинг ўзи етарли эмас. Қоидаларнинг 4-банди биринчи қисмига асосан қуйидаги ҳужжатлар меҳнат жароҳати учун иш берувчининг айбдорлигини ёки жавобгарлигини исботловчи далил бўлиши мумкин:

бахтсиз ҳодисани махсус текшириш далолатномаси;

бахтсиз ҳодиса ва ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисида далолатнома;

суд қарори;

меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини, соғлиққа етказилган зарар сабабларини назорат қилишни амалга оширувчи давлат меҳнат техника инспектори ёхуд бошқа мансабдор шахслар (органлар)нинг хулосаси;

касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса;

айбдор шахсларга маъмурий ёки интизомий жазо бериш тўғрисидаги қарор;

касаба уюшмаси қўмитаси ёки корхона ходимларининг бошқа ваколатли органи қарори.

Қоидалар айнан касб касаллиги мавжудлиги тўғрисида тиббий хулоса талаб қилади. Кўриб чиқилаётган ҳолатда касб касаллиги тўғрисида тиббий хулоса  мавжуд эмас, тиббий хулоса умумий касаллик мавжудлиги тўғрисида берилган.  Бинобарин, бу ҳужжат ҳали иш берувчи айбдорлигини исботламайди.

Кўринадики, айнан ишлаб чиқаришда соғлиққа етказилган бошқа хил шикастлар тўғрисида далолатнома мазкур ҳолатда иш берувчи айбдорлигини тасдиқловчи ҳужжат бўлади.  Иш берувчи томонидан сўзсиз имзоланган бундай далолатноманинг мавжуд бўлиши унинг айбдорлигининг исботи бўлади ҳамда ходимга зиённи қоплаш, шу жумладан уни санаторий-курортда даволанишга юборишга асос бўлади.

Агар давлат меҳнат техника инспектори томонидан ташкилот текширилса ва тиббий хулоса билан тасдиқланган соғлиққа етказилган шикаст (умумий касаллик)  сабаблари ходим ўз меҳнат вазифаларини бажариши туфайли келиб чиққанлиги ҳақида хулоса қилса, давлат инспекторининг бундай хулосаси ҳам иш берувчининг айбдорлиги ва уни моддий жавобгарликка тортишнинг исботи ҳисобланади.

Учинчидан. Қоидаларнинг 10-бандига кўра  қуйидагилар жабрланувчига  етказилган зарарни тўлашда суммани тўлаш манбалари ҳисобланади:

бюджет ташкилотлари ва муассасалари учун  қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджети маблағлари;

бошқа иш берувчилар учун  ўз маблағлари.

Тўртинчидан. Қоидаларнинг 4-бандига асосан келишмовчилик пайдо бўлганда ёки иш берувчи зарарни тўлашни рад этганда, ушбу масала қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суд томонидан ҳал қилинади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.