Саволнинг ID си: 6221
Туман ветлабораторияси серология,бактерология,экология булими мудирлари (ветврачлар) иш хакиси 5 разрядга туширилди. Шу холат асослими?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат кодексининг 88-моддасида (бундан буён – МК деб юритилади), меҳнат шартлари деганда меҳнат жараёнидаги ижтимоий ва ишлаб чиқариш омилларининг жами тушунилиши белгиланиб, ижтимоий омиллар жумласига меҳнат ҳақи миқдори, иш вақтининг, таътилнинг муддати ва бошқа шартлар кириши белгиланган.

Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилади (МКнинг 88-моддаси 5-қисми).

Иш берувчи ходимнинг розилигисиз меҳнат шартларини ўзгартиришга фақат технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажмининг қисқарганлиги, башарти бундай ўзгаришлар ходимлар сони ёки ишлар хусусиятининг ўзгаришига олиб келиши олдиндан аниқ бўлган ҳоллардагина ҳақлидир(МКнинг 89-моддаси 1 қисми).

Иш берувчи меҳнат шартларидаги бўлажак ўзгаришлар ҳақида ходимни камида икки ой олдин ёзма равишда огоҳлантириб тилхат олиши шарт. Кўрсатилган муддатни қисқартиришга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади(МКнинг 89-моддаси 3-қисми).

Саволингиздан келиб чиқиб, иш берувчи юқорида таъкидланган талабларни бажармаган ҳолда ходимларнинг иш ҳақини ғайриқонуний равишда туширган бўлса, бундай ҳаракат қонунга зид бўлиб,  тегишли  органлар (Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки прокуратура) томонидан бу йўналишда қабул қилинган буйруқлар бекор қилиниб, ходимларнинг аввалги меҳнат шартлари тикланиши лозимдир.       

 

 

 

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.