Саволнинг ID си: 6588
Нашриёт ХХТУТ коди – 87100, ЯСТ тўловчиси. Нашриёт иккинчи кварталда 200 млн.сўмлик маҳсулот реализация қилди, улардан 20 млн.сўми болалар адабиётига тўғри келади.
Болалар адабиётини сотувчи нашриёт учун қандай солиқ имтиёзлари тадбиқ этилади? Ушбу ҳолатда “Ижод” фондига ажратмалар ва ягона солиқ тўлови қандай ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Болалар адабиётини сотувчи нашриётлар “Ижод” фондига мажбурий ажратмаларни босма маҳсулотлардан тушган ялпи тушумдан (шу жумладан болалар адабиётидан ҳам) 1% миқдорида ҳисоблайдилар, ЯСТ эса барча босма маҳсулоти реализациясидан 5% ставкада ҳисоблайдилар (“Ижод” фондига ажратмаларни чегирган ҳолда).

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.12.2011 й. ПҚ-1672-сон "Оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантириш учун қўшимча солиқ имтиёзлари ва афзалликлар бериш тўғрисида"ги Қарорининг 1-бандига мувофиқ 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб:

-        оммавий ахборот воситалари таҳририятлари ва нашриётлар ижтимоий-сиёсий ҳамда болалар адабиётини сотишдан олинган фойдадан фойда солиғини ҳамда ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлашдан;

-        таҳририятлар, нашриёт ва босмахоналар оммавий ахборот воситаларининг маҳсулотлари, китоб маҳсулотларини сотишдан ва уларнинг нусхаларини кўпайтириш бўйича хизматлардан олинадиган даромадлар қисмида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига ҳамда Таълим ва соғлиқни сақлаш муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмаларни тўлашдан;

-        ЎзР Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган рўйхат бўйича оммавий ахборот воситалари ва китоб маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун оммавий ахборот воситалари таҳририятлари, нашриётлар, телерадиоэшиттириш компаниялари ва полиграфия ташкилотлари томонидан олиб келинадиган қоғоз, полиграфия материаллари ва ахборот сақлаш мосламалари, ускуналар божхона тўловларидан (божхона йиғимлари бундан мустасно) беш йил муддатга озод этилган эдилар.

Ягона солиқ тўловини тўловчи корхоналар учун эса имтиёзлар 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб ПҚ-1672-сон Қарорнинг 3-бандига мувофиқ:

-        ягона солиқ тўлови ставкалари 6 фоиздан 5 фоизга;

-        “Ижод” Жамғармасига нашриёт ва матбаа ташкилотлари тўлайдиган мажбурий ажратмалар миқдори икки фоиздан бир фоизга туширилган эди.                

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2015 й. ПҚ-2455-сон Қарори билан тасдиқланган ЯСТ ставкалари беш фоизли ставка иқтисодиётнинг барча тармоқларидаги корхоналарга тадбиқ этилади.

Шунингдек, “Ижод” Жамғармасига ажратмаларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган суммани  болалар адабиётини реализация қилшдан тушган суммага камайтириш ҳам назарда тутилмаган.

Ноширлик ва матбаа корхоналари томонидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги "Ижод" фондига ажратмаларни тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомда (АВ томонидан 04.09.2010 й. 2139-сон билан рўйхатга олинган) Мажбурий ажратмалар суммаси ажратма тўловчилар томонидан мустақил равишда, бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, босма маҳсулотларни реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдорида ҳисоблаб чиқарилиши белгиланган.

Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база Фондга ўтказиладиган мажбурий ажратмалар суммасига камайтирилади (6-банди).

Шу тариқа,Ижод” Жамғармасига ажратмалар босмахона маҳсулотларини реализация қилишдат тушган тушумдан 1%ни ташкил этади ва 2 000 млн. сўмга тенг бўлади (1%*200 000 млн.). Ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база 2 000 млн. сўмга камайтирилади, яъни ушбу сумма Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 4-илованинг 030-сатрида “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши”да кўрсатилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.