Саволнинг ID си: 6655
Корхона ЯСТ тўловчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 28 январдаги ПҚ-1050-сонли қарорида белгиланган имтиёзлардан фойдаланади. Адлия вазирлигида 02.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатга олинган Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-иловаси шаклида кўзда тутилган ҳисоботлар ҳар йили тақдим этмасдан режали текшириш бошлангунигача тақдим этса, корхонага нисбатан жазо чораси қўлланиладими? Масалан, имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаётган маблағлардан ЯСТ бўйича 10 млн сўмни, республикада ишлаб чиқарилмайдиган ТМБ ва ускуналарни олиб киришда тўланадиган божхона тўловлари (ҚҚС, акциз ва давлат божи) бўйича 100 млн сўмни ташкил этса 1463-сонли Низомнинг 1-иловаси қанақа тартибда тўлдирилади? Адлия вазирлигида 31.03.2009 йилда 1932-сон билан рўйхатга олинган Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 3-иловасида кўзда тутилган маълумотлар кимга ва қачон тақдим этилади?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги ПҚ-1050-сонли қарорида белгиланган имтиёзларлар бўйича ҳисоботлар қанақа тартибда тақдим этилади? Уларни белгиланган муддатларда тақдим этмаслик учун молиявий жарималарни қўллаш кўзда тутилганми?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Белгиланган ҳисоботларни ўз вақтида тақдим этмаслик учун жазо чоралари корхонанинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилади. Корхонага нисбатан молиявий жарималар қўлланилмайди.

Солиқ кодекснинг 115 моддасига мувофиқ солиқ ҳисоботини ўз вақтида тақдим этмаганлик учун солиқ тўловчи - юридик шахснинг мансабдор шахси МЖтК 175-моддасида кўзда тутилган маъмурий жавобгарликка тортилади.

Ушбу моддага асосан бюджетга ва бюджетдан ташқари фондларга солиқларни, бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш учун зарур бўлган солиқ ҳисоботларини, ҳисоб-китобларини ҳамда бошқа ҳужжатларни тақдим этмаслик, ўз вақтида тақдим этмаслик - энг кам иш ҳақининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса - энг кам иш ҳақининг уч бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

1463-сонли Низомда кўзда тутилган ҳисоботлар, ушбу низомнинг 14 бандида белгиланган муддатларда, яъни ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига 1-сон иловага биноан шаклда тақдим қилинади.

Низомнинг 16 бандига асосан хўжалик юритувчи субъектлар ҳисоб-китоблар тўғри бўлиши ва ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгар бўлади.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ-1050-сонли қарорига асосан ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун солиқ имтиёзлари, бўшайдиган маблағларни мақсадли сарфлаш, хусусан янги ишлаб чиқаришларни барпо этишга, шунингдек фаолият кўрсатаётган корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга, киритилган инвестицияларни қоплаш, жумладан кредитларни тўлашга йўналтириш шарти билан берилган.

Қарорда кўзда тутилган божхона тўловлари бўйича имтиёзларни қўллаш натижасида бўшайдиган маблағларни мақсадга мувофиқ сарфланиши белгиланмаган. 

1463-сонли Низомнинг 1-иловасида фақат мақсадли имтиёзлар суммаси ва улардан фойдаланиш тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади. Мақсадга мувофиқ сарфланиши белгиланмаган имтиёзлар ҳақидаги маълумотлар ушбу ҳисоботга киритилмайди.

Сизнинг мисолингиз асосида ЯСТ бўйича имтиёзларни қўллаш натижасида бўшаётган маблағларни сарфланиши ҳақидаги маълумотларни 1463-сонли Низомнинг 1-иловасида қуйидагича акс эттиришимиз мумкин:

N

Тўловларнинг номи

 

Суммаси

Асос, имтиёзли давр

1

   Ягона солиқ тўлови

10 000 000

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ-1050-сонли қарори 3-банди

Имтиёз даври – 01.01.2018й гача.

2

 

 

 

 

Жами суммага     

10 000 000

 

 

Белгиланган мақсадларга йўналтирилган маблағлар,

жами

10 000 000

 

 

жумладан, қуйидаги мақсадларга:  

 

 

 

ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда зарур бўладиган хом ашё ва материаллар харид қилишга

10 000 000

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 йилдаги «Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги» ПҚ-1050-сонли қарори 4-банди

Имтиёз даври – 01.01.2018й гача.

3. Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низомнинг 7-бандига асосан (АВ рўй. №1932 31.03.2009й), имтиёз берилган ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ҳақиқатда ихтисослашганлигини тасдиқлаш учун имтиёзлардан фойдаланган корхоналар йил якунлари бўйича солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига ушбу Низомнинг 3-иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этадилар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.