Саволнинг ID си: 6749
2014 йил май ойида мехнат таътилида бўлдим. Июн -июль ойлари тулик ишлаб 8 августдан хомиладорлик ва тугиш таътилига чикдим. Фарзандим 1 ёшга тулгач 2015 йил 1 ноябрдан 2016 йил 1 мартгача яна 4 ой ишладим. 1 мартдан хомиладорлик ва тугиш таътилига чикдим. Саволим мен 19 июлдан бошлаб 2 ёшгача бола парвариши таътилига чикишдан олдин мехнат таътили олишга хақлиманми?
Экспертларнинг жавоблари:

Амалдаги ЎзР Меҳнат кодексининг 142-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига қуйидагилар киради:

- иш йили давомида ҳақиқатда ишланган вақт;

- ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин унинг иш жойи (лавозими) сақланган вақт, бундан болани парваришлаш учун қисман ҳақ тўланадиган таътил ва иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган муддати икки ҳафтадан кўп бўлган таътиллар мустасно;

- меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда бекор қилинганлиги ёки ходим ғайриқонуний равишда бошқа ишга ўтказилганлиги натижасида қилинган ҳақ тўланадиган мажбурий прогул вақти, башарти ходим кейинчалик аввалги ишига тикланган бўлса;

- тармоқ келишувлари, жамоа шартномалари ва корхонанинг ўзга локал ҳужжатлари, меҳнат шартномасининг шартларида назарда тутилган бошқа даврлар.

Яъни, хомиладорлик ва туғиш таътили асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради.

2015 йилнинг 1 ноябридан 2016 йил 1 мартгача, яъни 4 ойлик ишланган вақт  ҳамда 2016 йил 1 мартдан 2016 йил 19 июлгача, яъни 4 ойдан ортиқ бўлган бола туғиш ва хомиладорлик таътили даврларини, таътил олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киришлигини инобатга олиб, келтирилган мисолда йиллик асосий меҳнат таътилини олишга ҳаққингиз бор.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.