Саволнинг ID си: 6824
Мактабда штатлар жадвали буйича учта қоравул ишлаб келмокда. Шу билан бирга штатлар жадвалида мавсумий учта ўтёқар штатлари мавжуд ушбу мавсумий ўтёқар вазифасини ишлаб келаётган учта ковулга ярим ставкадан ватинча қушиб бермокчимиз. Кушимча: Мен мусика мактабда хисобчи, хам укитувчи булиб ишлаб келмокдаман. Ёзги таътил вактида мен укитувчилик вазифасидан ойлик маоши олишим ёки олмаслигим тугрисида хеч каерда кайд килинмаган, лекин сентябр ойида дарсни бошлаш учун тайёргалик куриш керак. шунга хам ойдинлик киритиб беришингизни сурайман.
1.Коровул булиб ишлаётган ходимлар ўтёқар лавозимида хам ишлашлари Вазирлар махкамасининг 18 октябр 2012й №297 карорига асосан ўриндошлик бўлиб хисобланадими ёки бир неча касб лавозида ишлаш деб саналадими? Шунга асосан, бир неча касб деб қўшилган вазифанинг 30% ойлик маошини тулаймизми ёки бўш вакансия булганлиги учун 50% тўланадими? 2.Ўқитувчига ёзги мавсумда таътил учун ва таътилдан кейин ўкитувчилик учун ўртача ойлик маоши тўланадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Биринчи саволга жавоб.

            - Сизнинг вазиятингизда қоровул бўлиб ишлаётган ходимнинг ўтёқар лавозимида ҳам ишлаши бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартибида расмийлаштирилиши керак (18.10.2012 йилдаги 297-сон ВМҚга илованинг 20-банди)  Қоровул ўтёқар сифатида қўшимча ишни амалга ошириши мумкин, чунки қоровул вазифаларини бажариш билан бирга ўтёқарлик қилиш ҳам мумкин.

            Шу билан бирга қоровулнинг асосий вазифаси бутун иш куни мобайнида объектлар ва моддий бойликларни ҳимоя қилиш эканини назарда тутиш лозим. Аммо шу билан бирга ўтёқар ҳам кун давомида ўзининг ишини қилиши керак. Шу боис Сизнинг ташкилотингизда ходим учун шундай шароитлар яратиш керакки, у иккита ишни бирваракайига бажариш имкониятига эга бўлсин.

Иккинчи саволга жавоб.

- Умумтаълим мактаблари ўқитувчилари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тартиблари Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тўғрисидаги низом билан белгиланади (21.12.2005 йилдаги 275-сон ВМҚга 3-илова, кейинги ўринларда - Низом). Халқ таълими тизими ходимларининг иш ҳақи базавий тариф ставкалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги ҳамда Низомда назарда тутилган устамалар ва қўшимча тўловларни ўз ичига олади.

Низомнинг 3-бандига мувофиқ халқ таълими ходимларининг иш ҳақи қуйидагилар асосида шакллантирилади:

1) халқ таълими муассасаларининг педагог ходимлари ва раҳбар ходимларининг ҳар бир лавозими ва малака тоифаси учун белгиланган базавий тариф ставкалари (ойлик иш ҳақи) асосида. Базавий тариф ставкаси иш ҳақини белгилашнинг Ягона тариф сеткаси бўйича тариф ставкасини ўзи ичига олади (21.07.2009 йилдаги 206-сон ВМҚга 1-илова);

2) ходимларга қонун ҳужжатларида белгиланган устамалар ва қўшимча тўловлар асосида.

Халқ таълими муассасалари ходимларининг иш ҳақини белгилаш бўйича базавий тариф ставкалари миқдори  275-сон ВМҚнинг 1-иловасида келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ бюджет ташкилотларининг иш ҳақи миқдорини оширишда халқ таълими муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари (лавозим маошлари) белгиланган тартибда кўриб чиқилади. Сентябрь ойида келгуси ўқув йилига иш режаси тасдиқланади.

Халқ таълими муассасалари педагоглари меҳнатини нормага солиш йиллик, чораклик ва ойлик иш режаси асосида амалга оширилади.

Ўқитувчиларнинг йиллик режаси иш вақтини жамлаб ҳисобга олишдан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Бу вақт  йилига 1 548 соат бўлиб, у чораклар ва ойларга бўлиб чиқилади (Низомнинг 15-банди). Йиллик иш режаси ҳар бир педагог ходим учун индивидуал равишда  тайинланади ва халқ таълими муассасаси маъмурияти томонидан тасдиқланади.

Агар Сиз август ойида август ойи иш режасига киритилган тадбирларни бажарсангиз, Низомга мувофиқ Сизга ушбу давр учун меҳнат ҳақи умумий асослар бўйича тўланади. Август ойига иш режаси мавжуд бўлмаган тақдирда бу муддат вақтинчалик бекор туриб қолинган вақт ҳисобланиши ва унга ўртача иш ҳақи миқдорида маош тўланиши керак (МКнинг 159-моддаси 1-қисми).

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.