Дилерлик шартномаси бўйича операцияларни акс эттириш ва расмийлаштириш тартиби воситачилик шартномасиники каби бўлади.
Дилер корхона (яъни сизнинг корхонангиз) сотиш учун олинган товарларни балансдан ташқари 004 “Комиссияга қабул қилинган товарлар” счётида ҳисобга олади (Комиссияга қабул қилинган сим-карталар).
Воситачилик хизматини кўрсатиш шартномаларига асосан реализация қилинган товарлар учун ҳисобварақ – фактурани тўлдириш ва рўйхатга олиш тартиби АВ 22.03.2013 й. 2439-сон билан рўйхатга олган МВ ва ДСҚ Қарорига 3 – Иловада келтирилган.
Товарларни реализация қилгач, дилер етказиб берувчига ҳисобот тақдим этиши керак. Ҳисоботда реализация қилинган товарларнинг сони ва қиймати, етказиб берувчи томонидан қопланиши керак бўлган дилернинг харажатлари суммаси, мукофот пули суммаси, шунингдек шартномада назарда тутилган бошқа маълумотлар кўрсатилиши керак.
Дилер учун кўрсатилган воситачилик хизматларига олинган мукофот пули тушум ҳисобланади. Мукофот пулининг суммасига дилер етказиб берувчига ҳисобварақ – фактура ёзиб беради ва уни ўзида сотув реестрида, етказиб берувчи эса харидлар реестрида рўйхатга олади.
Сизнинг ҳолатингизда проводкалар қуйидагича бўлади:
Хўжалик операциясининг номи | Суммаси, сўмда | Дебет | Кредит | Тасдиқловчи ҳужжатлар |
Сотовқй компанияга сим-карталар учун олдиндан тўлов | 250 000 | 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | Банк кўчирмаси |
Реализация учун си-карталар келиб тушди | 250 000 | 004 «Комиссияга қабул қилинган сим-карталар» |
| Юк-хати |
Харидордан тушган нақд пул маблағларини акс эттириш | 50 000 | 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» | 6390 «Бошқа олинган бўнаклар»
| Кирим касса ордери |
Дилерлик битимига кўра олинган сим-карталарнинг реализациясини акс эттириш | 50 000 | 6390 «Бошқа олинган бўнаклар»
| 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» | Абонентларга сим-картанинг берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар |
Сотилган сим-карталарни ҳисобдан чиқариш | 50 000 |
| 004 «Комиссияга қабул қилинган сим-карталар» | |
Пул маблағлари инкассация хизмати орқали банкка топширилда | 50 000 | 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
| 5010 «Миллий валютадаги пул маблағлари» | Пул маблағларини инкассация хизматига топширилганлигини тасдиқловчи квитанция |
Инкассация орқали топширилган пуллар ҳисобрақамга кирим қилинди | 50 000 | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | 5710 «Йўлдаги пул маблағ (ўтказма)лари»
| Банк кўчирмаси |
Сим-карталар учун сотовой компанияга олдиндан тўлов | 50 000 | 4330 «Бошқа берилган бўнаклар» | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | Банк кўчирмаси |
Мукофот пули шаклидаги даромад акс эттирилмоқда | Сотовой компания билан ҳисоб-китоб ҳужжатларида кўрсатилган сумма | 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
| 9030 «Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар» | Воситачи ҳисоботи, ҳисобварақ-фактура
|
Сотовой компаниядан мукофот пулининг ҳисобрақамга келиб тушди | 27 000 | 5110 «Ҳисоб-китоб счёти» | 6310 ««Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» | Банк кўчирмаси |
Мукофот пули бўйича бўнаклар ҳисобга олинди | 27 000 | 6310 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» | 4010 «Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»
|
|
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.