Саволнинг ID си: 7135
Солиқ тўловчилар ўз вақтида талаб этиладиган шаклларда солиқ инспекциясига турли ҳисобот ва маълумотларни топширадилар. Кейинчалик ҳисобот рақамлари, солиқ ходимлари томонидан солиқ инспекциясида ҳар бир ташкилот учун очилган (лицевой) карточкаларга, солиқ ходимлари учун махсус ишлаб чиқилган ДСҚ дастури асосида (хусусан, ЖШДС ажратмалари пропорция асосида ўзгартирилган ҳолда) киритилади. Карточка солиқ идорасиники бўлганлиги учун мазкур жараёнда солиқ тўловчи топширган ҳисобот асосида эмас, балки ана шу карточкада кўрсатилган рақамлар орқали амалга оширилади. Натижада солиқ инспекцияси ходимлари томонидан қабул қилинган ҳисоботдаги ЖШДС ажратма суммалари карточкадагидан фарқ қилади. Энг муҳими ана шу карточкадаги қолдиқ рақам солиқ тўловчининг қарзи бўлмаса-да, ундан кутилмаганда ундирилади.
Нега энди солиқ инспекциясида хизмат юзасидан фойдаланиш учун очилган солиқ карточка натижалари солиқ тўловчи учун мажбурий ва бу қайси меъёрий ҳужжат билан қонунлаштирилган?
Экспертларнинг жавоблари:

Давлат солиқ хизмати органлари, божхона органлари ҳамда зиммасига солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш вазифаси юклатилган бошқа давлат органлари ҳамда ташкилотлари бюджетга ва давлат мақсадли жамғармаларига тушумлар ҳисобини юритиши керак. Тушумлар ҳисоби солиқ тўловчининг шахсий карточкасида солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг, шунингдек пеня ва жарималарнинг ҳисобланган ҳамда тўланган суммаларини акс эттириш орқали юритилади (Солиқ кодексининг 69-моддаси).

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларга пеня ҳисоблаш тартиби тўғрисида Низомнинг (АВ 09.10.2007 й. 1724-сон билан рўйхатга олинган) 3-бандига мувофиқ, солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида ҳар бир солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлари, жисмоний шахслар даромад солиғи бундан истисно, бўйича барча операциялар қолдиқ суммалари акс этттирилган ҳолда операциялар амалга оширилган (солиқ тўловчининг шахсий карточкаларида ёзувларни юритиш) санага ёзилади. Шу тариқа, солиқ тўловчининг шахсий карточкасида кўрсатилган ЖШДСдан ташқари барча ҳисобланган солиқ суммалари солиқ ҳисоботида акс эттирилган суммалар билан тўғри келади.ЖШДСнинг тўлаш муддати даромадларни тўлаш пайти бўлгани учун (Солиқ кодексининг 188-моддаси) шахсий карточкада “тўлаш учун ҳисобланди” устунида ЖШДС суммасига нисбатан фоиз ҳисобида ҳисобланган ва тўланиши керак бўлган ЖШДС акс эттирилади.Ушбу фоиз аниқ бир санада жисмоний шахсларга ҳақиқатда тўланган даромадларнинг ўша санада тўланиши керак бўлган умумий даромадлари суммасига нисбатан аниқланади.

Мисол        

Айтайлик, 31 январда ЖШДС ва суғурта бадалларини айириб ташлаганда 10 000 000 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Даромад солиғи ШЖБПЖ бадалларни айириб ташлаганда 1 000 000 сўмга тенг. Худди шу куннинг ўзида тўланиши керак бўлган иш ҳақининг 50%и , яъни 5 000 000 сўм ходимларнинг пластик карточкаларига ўтказилди, шунингдек, ЖШДС суммаси тўлиқ ҳажмда, яъни 1 000 000 сўм миқдорида бюджетга тўланди. 5 февралда эса қолган иш ҳақи суммаси (5 000 000 сўм) ходимларга нақд пулда тўланди.

Дастлаб иш ҳақининг 50%и тўланганлиги сабабли тўланиши керак бўлган солиқ суммаси ҳам худди шу нисбатда аниқланади, яъни умумий ҳисобланган солиқ суммасининг 50%и (1 000 000*50%= 500 000 сўм). Мос равишда, солиқнинг қолган қисми иш ҳақининг иккинчи қисмини тўлаш санасидатўлаш учун ҳисобланди” устунида акс эттирилади.

Ушбу шахсий карточкани тўлдиришнинг ушбу хусусиятини билган ҳолда сиз солиқ хизмати органлари билан ЖШДС суммасини қийинчиликсиз солиштириб текшириб кўришингиз мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.