Саволнинг ID си: 8139
ХАТБ "Мадад инвест банк"нинг устав фондининг 15,4 фоиз қисми чет эллик инвесторларга тегишли ва бу сумма 800.000 АҚШ долларидан ортиқ суммани ташкил этади.
ХАТБ "Мадад Инвест Банк"га нисбатан 21.12.2015 йилдаги ПҚ-2454-сонли Қарорга асосан солиқ имтиёзлари қўлланиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Мазкур масалада Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 16 мартдаги 13/1-8041-сонли хати олиниб, унга кўра ЎзР Президентининг 2015 йил 21 декабрдаги “Акциядорлик жамиятларига хорижий инвесторларни жалб қилиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-2454-сонли қарорининг 4-бандида, ЎзР Президентининг 2005 йил апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга хорижий инвестор томонидан киритилган инвестициялар ҳажмига қараб берилган имтиёзлар табақалаштирилган тарзда хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан 33 фоизигача миқдорни ташкил этадиган акциядорлик жамиятларига татбиқ этилиши белгиланган.

Мазкур имтиёз хорижий инвесторнинг улуши устав капиталининг 15 фоизидан кам бўлмаган акциядорлик жамиятларига Солиқ кодексининг 377-моддаси ва ЎзР Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармонининг барча шартлари асосида (имтиёз қўлланиладиган иқтисодиёт тармоқлари рўйхати бўйича маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган ҳамда корхоналарни, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти истисно этган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш) татбиқ этилади.

Бунда, тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби Адлия вазирлигида 2016 йил 26 августда 2822-сон билан рўйхатга олинган Низом асосида тартибга солинади.

Юқоридаги қонун ҳужжатларига асосан имтиёз татбиқ этиладиган иқтисодий тармоқлар рўйхатида банк фаолияти мавжуд бўлмаганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил апрелдаги ПФ-3594-сонли Фармони билан берилган солиқ имтиёзлари тижорат банкларига нисбатан татбиқ этилмаслиги маълум қилинган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.