Саволнинг ID си: 8181
Меҳнат қонунчилигида барча ҳужжат юритиш бланкалари Т-1, Т-2, Т-3 ва ҳ.к. ўрнатилган тартибда юритилиши шартми? ёки корхона ўрнатилган формаларни ўзларига мос равишда ўзгартириб олишлари мумкинми? Мумкин бўлса қандай тарзда тасдиқлаб олиш керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат муносабатлари доирасида иш юритишни бирхиллаштириш мақсадида Т-2 сон идоралараро намунавий шакл ишлаб чиқилиб, Адлия вазирлиги томонидан 1998 йил 29 январдаги 402-сонли Йўриқнома билан тасдиқланган ва Т-2 шакли юритилишининг ягона тартибини белгилайди.

Бироқ, Сиз назарда тутган Т-1, Т-3 шакллар меҳнат қонунчилигида мавжуд эмас. Т-2 шаклга келадиган бўлсак, мазкур шакл қонунчиликда тасдиқланган шаклда бўлиши лозим деб ҳисоблаймиз.  

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.