Саволнинг ID си: 8184
Раҳбар ва мутаҳассисларни малака ошириш курсларида ўқиганлари учун тўланган маблағнинг бир қисмини (50%) ходимнинг ойлик иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходим малакасини оширганда у иш берувчи ва меҳнат жамоаси манфаатларига доир вазифаларни бажаради. Малака ошириш даврида ўртача иш ҳақи сақланади  (МКнинг 166-м.).

Қонунчиликда ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати белгиланган бўлиб (МКнинг 164-м.), унда юқоридаги ҳолат назарда тутилмаган. Демак, иш берувчи ходимни малака ошириш курсларига тегишли буйруқ асосида юборса, малака ошириш учун тўланган пул суммасини ходимнинг розилигисиз унинг иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин эмас.

Агарда, ходим ўзи малака ошириш истагини билдириб, ариза билан мурожаат қилса, ва бунинг учун сарфланадиган пул суммасини иш ҳақидан ушлаб қолишни сўраса, бу ҳолда иш ҳақидан ушлаб қолиниши мумкин (агар жамоа шартномасида бошқача ҳолат назарда тутилмаган бўлса). Бунда, иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим (МКнинг 164-м 3-қ.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.