Саволнинг ID си: 8186
МКнинг 106-модда 4-бандига кўра ишдан бўшатилганда ходимни огоҳлантириш керакми? Бўшатиш нафақасини тўлаш ёки моддий қўллаб-қувлатлаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, қонунда ходим билан меҳнат шартномаси МКнинг 106-моддаси 4-қисмига кўра бекор қилинганда иш берувчи уни бу ҳақда огоҳлантириши кераклиги назарда тутилмаган.

МКнинг кўрсатилган моддасида меҳнат шартномасининг тарафлар иҳтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатлар бўйича бекор қилиниши, модданинг кўрсатилган бандида эса, агар қоидабузарликни бартараф этишнинг имкони бўлмаса ва у ишни давом эттиришга тўсқинлик қилса, шартноманинг бекор қилинишига ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар бузилганлиги асос ҳисобланиши назарда тутилган.

Бундан кўриниб турибдики, юқорида қайд этилган асос бўйича меҳнат шартномасининг бекор қилиниши тарафлардан бирининг, хусусан иш берувчининг ташаббуси билан эмас, балки қонунга кўра амалга оширилади.

Агар ишга қабул қилиш юзасидан белгиланган қоидалар ходимнинг айби билан (суднинг муайян лавозимни эгаллаш ёки муайян фаолият тури билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳақидаги ҳукмини яшириш, сохта ҳужжатлар тақдим этиш ва ҳоказо) бузилмаган бўлса,  меҳнат шартномаси МКнинг 106-моддаси 4-бандига биноан бекор қилинганда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади; нафақанинг миқдори ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлиши мумкин эмас (МКнинг 109-моддаси 1-қисми 3-хатбоши ва 2-қисми).

Ходим кўрсатилган асос бўйича ишдан бўшатилганда иш берувчи уни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаши қонунда назарда тутилмаган. Бироқ, қонун ҳужжатларининг мазмунидан келиб чиқадики, бюджет ташкилотлари ҳисобланмаган иш берувчилар томонидан ўз хоҳишига кўра ва жорий молиявий имкониятлари доирасида бундай шахсга моддий ёрдам кўрсатилиши тақиқланмайди (демак рухсат берилади). Бундай ҳолатда вужудга келиниши мумкин бўлган солиқ мажбуриятлари (жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғижисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи,  фуқароларнинг Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ва ягона ижтимоий тўловнинг тўланиши) ўз вақтида ҳамда тўлиқ миқдорда бажарилиши муҳим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.