Саволнинг ID си: 8232
МКнинг 161-моддасига кўра меҳнатга ҳақ тўлаш муддати ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган. Баъзида ходимлар иш ҳақимни аванс олмасдан бирйўла оламан, бўлиб-бўлиб олиш натижасида тез ишлатилиб кетади ёки барча иш ҳақимни кредит, контракт тўловларига ўтказаман каби сабабларни кўрсатишиб, аванс олмаслиги тўғрисида бухгалтерияга мурожаат қилишади.
Ходимнинг талабига кўра унга аванс бермаса бўладими ва бунда қандайдир ҳужжат расмийлаштирилиши керакми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳақиқатдан ҳам сиз саволингизда кўрсатиб ўтган норма императив норма ҳисобланиб, иш ҳақини бир ойда икки мартадан кам беришга йўл қўймайди (МКнинг 161-моддаси 1-қисми). Шунинг учун бизнинг назаримизда ходимларга аванс бериш лозим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.