Саволнинг ID си: 8251
Бюджет корхонаси ахолига тиббий хизмат курсатиш билан шугулланади. Корхонада касаллар учун ошхона мажуд. Хозирда бош ошпаз лавозимида ишлаётган ходимнинг кизини шу ходим ишлаётган ошхонага ишчи хизматкор лавозимига ишга кабул килишда Узбекистон Республикаси Мехнат Кодексида канака талаблар куйилган.
Бюджет корхонасининг ошхонасида бош ошпаз лавозимида ишлаётган ходимнинг кизини шу корхонанинг ошхонасига ишчи хизматкор лавозимига ишга кабул килиш мумкинми? Шу каби холатларни канака расмийлаштириш зарур?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади (МКнинг 79-моддаси 1-қисми).

Юқоридагиларга мувофиқ қизи отасига (онасига) бевосита бўйсинадиган ва унинг назоратида бўладиган бўлса, ишга қабул қилиш мумкин эмас деб ҳисоблаймиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.