Бухгалтерия ҳисобида 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)” счётда йиғилган ўтган йиллар зарари фақат корхона томонидан олинган соф фойда ҳисобига ёпилиши мумкин.
Яъни, соф фойда суммаси ҳисобот даврининг охирида якуний ёзув билан 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётининг кредитига, зарар суммаси эса ушбу счётнинг дебетига 9900 “Якуний молиявий натижани ҳисобга олувчи счётлар” счёти билан боғланган ҳолда ҳисобдан чиқарилади.
Ҳисобот давридаги тақсимланмаган фойдани тақсимлашдан кейин қолган сумма 8710 “Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)” счётидан 8720 “Жамғарилган фойда (қопланмаган зарар)лар” счётига ўтказилади (ЎзР 21-сон БҲМСга 2-илованинг 361, 362-бандлари).
Қонунчиликда ўтган йиллар зарарини ҳисобдан чиқаришнинг бошқа усуллари назарда тутилмаган.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.