Саволнинг ID си: 8298
Масъулияти чекланган жамиятда директор менежер лавозимига, менежер эса директор лавозимига ўтказилмоқда.
1.Менежер билан мехнат шартномаси амалдаги директор буйруғи билан бекор қилиниб, таъсисчилар қарорига асосан директор лавозимига қабул қилинадими? 2. Директор билан мехнат шартномаси таъсисчилар томонидан бекор қилиниб, янги тайинланган директор томонидан менежер лавозимига қайтадан ишга олинадими?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Директорни - менежер лавозимига ўтиши юзасидан:

Директор корхона мулки эгаси қарори асосида ишдан бўшатилади, бу корхона буйруғи билан расмийлаштирилади..

Буйруқ меҳнат шартномасини бекор қилиш асосларига тўла мувофиқ ҳолда ёзилиб, Меҳнат кодексининг тегишли моддаси(банди) далил қилиб кўрсатилади.  

Ходим (собиқ директор) менежер лавозимига кейинги иш кунидан иш берувчи - корхона раҳбари (Директор)ни буйруғи билан расмийлаштирилиши мумкин. Буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

 

2. Менежерни – Директор лавозимига ўтиши юзасидан.

Умумий қоидага кўра, корхона раҳбари (Директор)ни ишга қабул қилиш корхона мулки эгасининг ҳуқуқи бўлиб, бу ҳуқуқни у бевосита, шунингдек ўзи вакил қилган органлар орқали ёки корхонани бошқариш ҳуқуқи берилган корхона кенгаши, бошқаруви ёхуд бошқа органлар орқали амалга оширади (МКнинг 82-моддаси 2-қисми).

Демак, менежер бошқа ишга ўтиши муносабати билан ишдан ўз хохишига кўра бўшатилади (МКнинг 99-моддаси). Корхона буйруғини чиқариш учун ходимнинг аризаси асос бўлади.

Директор лавозимига кейинги иш кунидан корхона мулки эгаси қарори асосида лавозимга тайинланади. Директор бу ҳақда барча тегишли хужжатларда биринчи имзо қўйиш ҳуқуқи билан, корхонанинг штат жадвалига мувофиқ корхона рахбари (Директори) вазифасини бажаришга киришганлигини буйруқ билан ўзига расмийлаштиради.

Корхона буйруғини чиқариш учун корхона мулки эгаси қарори хамда корхона мулки эгаси ва ходим(Директор) билан тузилган меҳнат шартномаси асос бўлади.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.