Саволнинг ID си: 8373
МКнинг 181-моддасига асосан интизомий жазо тариқасида ходимга 15% жарима белгиланган, ушбу жаримани ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш мумкинми? Агар мумкин бўлмаса ушбу жарима қай тарзда ушлаб қолинади.
МКнинг 181-моддасига асосан интизомий жазо тариқасида ходимга 15% жарима белгиланган, ушбу жаримани ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказиш мумкинми ва мумкин бўлмаса, ушбу жарима қай тарзда ушлаб қолинади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, мумкин. МК ва бошқа қонун ҳужжатларида ушлаб колинган жаримани ташкилотнинг ривожлантириш жамғармасига ўтказишни тақиқловчи норма мавжуд эмас.

Ходимнинг иш ҳақидан жарима ушлаб қолиш МКнинг 164-моддаси талабларига риоя қилинган ҳолда иш берувчи томонидан амалга оширилади (МКнинг 181-моддаси 2-кисми). Яъни ходимнинг розилигидан қатъи назар, меҳнат ҳақидан ушлаб қолинади (МК 164-моддаси 2-кисми 6-банди).

Жаримани ушлаб қолиш учун иш берувчининг буйруғи асос бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.