Саволнинг ID си: 8441
Ёш оила аъзоси бўлмаган ходимнинг ипотека кредити орқали сотиб олган янги қурилган кўп қаватли уй учун олган ипотека кредити фоизларини иш ҳақидан утказганда жисмоний шахслардан ушланадиган даромад солиғи имтиёзи қулланилиши тўғрисида
Ёш оила аъзоси ҳисобланмайдиган 36 ёшли ходимимиз шаҳар марказидан янги қурилган куп қаватли уйни сотиб олиш учун Халқ банкидан 10 йил муддатга ипотека кредити олган. Ҳозирги кунда кредит ва кредит фоизларини иш ҳақидан туламоқда. Ходим иш хақидан кредит ва фоизларини қоплаш учун банкка ўтказилган суммадан СКнинг 179 модда 30 банди бўйича имтиёз қуллашни талаб қилмоқда. Унинг талаби туғрими? Биз шу масалада маҳаллий Солиқ инспекциясига мурожаат қилдик, улардан ходимнинг талаби тўғри деган хат олдик. Солиқ инспекциясининг жавоб хати ходимнинг даромадига имтиёз қуллашга асос булаоладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, солиқ бўйича имтиёзни қўллаш учун ДСИнинг хати эмас, балки у назарда тутилган солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари асос ҳисобланади (СКнинг 30‑моддаси).

СКнинг 179‑моддаси 30‑банди иккинчи хатбошидаги имтиёзни 36‑ёшли ходимингизга қўллаш мумкин эмас, чунки у жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадлари суммаларини якка тартибда уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун ёки кўп квартирали уйдаги квартирани реконструкция қилиш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитларини ҳамда улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган ёш оила аъзоларига татбиқ этилади.

Ёш оила тоифасига турмуш курганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади (18.05.2007 йилдаги ПФ‑3878‑сонли Фармоннинг 3‑банди).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.