Саволнинг ID си: 8506
Ходим корхонанинг асосий ходимнинг бола парвариши давридан чиққунга қадар унинг лавозимида ишлайди. Ушбу вақтинча бола парвариши даврида ишлаётган ходим яъни, ишлаётган меҳнат функциялари ўзгармайдиган бўш вакант лавозимга ўтказиш (яъни лавозими ва лавозим мажбуриятлари ўзгармаган ҳолда, шартнома муддати муайяндан номуайян мудддатга ўзгартириш) таклифи раҳбари томонидан берилди.
Бундай ҳолатда кандай тартиб билан иш жойига ўтказиш ва мехнат шартномаси муддатини муайяндан номуайян муддатга ўзгартириш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

Томонлар келишувига эришган ва меҳнат шартномасига киритган меҳнат шартлари меҳнат шартномаси шартларига айланади ҳамда умумий қоидага кўра, уларни фақат ходим ва иш берувчининг икки томонлама розилиги билангина ўзгартириш мумкин (МКнинг 88-моддаси).       

Мурожаатингизда ходимнинг меҳнат вазифаларини ўзгартирмаган ҳолда, меҳнат шартномасининг муддати муайян муддатдан номуайян мудатга ўзгартириш бўйича таклифи билан иш берувчи чиқганлигини эътиборга олиб, ходим иш берувчининг таклифи бўйича розилик билдирса у ҳолда бу ҳолат бошқа доимий ишга ўтказиш асосида расмийлаштирилиши мумкин (МКнинг 92-моддаси). Бунинг учун ходим тегишли ариза бериши ва иш берувчининг розилигини тасдиқлаб олиши керак.

Меҳнат шартномасини ўзгартиришни расмийлаштириш қуйидаги тартиб асосида олиб борилади:    

Доимий бошқа ишга ўтказиш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади. Бошқа доимий ишга ўтказиш ҳақида буйруқ чиқариш учун ходим билан тузилган меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришлар асос бўлади.

Доимий бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқ меҳнат шартномасига киритилган ўзгаришларнинг мазмунига тўла мувофиқ ҳолда чиқарилади ва ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади (МКнинг 96-моддаси).

Бу ҳолатни расмийлаштириш муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар амалга оширилиши зарур.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.