Саволнинг ID си: 8557
Мен фаолият кўрсатаётган ташкилот аниқ бир низом асосида фаолият кўрсатади Ташкилотни юқори турувчи органи(марказ ) томонидан ойма ой смета асосида молиялаштирилади 2017 йил бошидан Ташкилотимиз асосли сабаларга кўра 4 ой давомида яъни январь, февраль, март, апрель ойларида марказ томонидан молиялаштирилмади Натижада иш хақи ва иш хақи фондидан солиқ ва бошқа мажбурий туловлардан қарздорликлар келиб чиқди.Ташкилот қарздорликни тўлашнинг иложи йўқлиги сабабли мавжуд қарздорликлар буйича инкасса қўйиб банк картотекасига олиниб борилди. ДСИдан қарздорликларни тўлаш юзасидан талабномалар келди бунга жавобан ташкилот дебитор қарздорликлари мавжуд бўлмаганлиги сабабли ДСИ ташкилотнинг марказ томонидан молиялаштирилгунга қадар қарздорликларнинг тўлаш муддатини кечиктиришини сўраб ариза билан мурожаат қилди....04.05.2017 йилда ташкилот марказ томонидан молиялаштирилиб мавжуд қарздорликлар тўланишига қарамай 05.05.2017 йилда ДСИ қарздорликларни ундириш юзасидан хўжалик судига даъво аризаси билан чиқган...хозирда ташкилотнинг фақатгина хисобланган пениялардан қарздорлиги қолган ва бу хам тез орада бартараф қилинади..
Ушбу ҳолатда суднинг қандай ваколатлари бор ва судга қандай асос хужжат ёки маълумотномаларни тақдим қилиш керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Суд ишни кўриб чиқиш натижаларига кўра, иш юритиш жараёнига қараб, агарда даъво аризаси иш юрувга қабул қилиниб, хўжалик иши тайинланган бўлсада, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилиши мумкин:

- даъвони қаноатлантириш;

- рад этиш;

- иш юритишни тугатиш (тарафлар келишув битимига келган, қарздор тугаган бўлса ва хк.- ХПК 86-м.);

- иш юритишни тўхтатиш (экспертиза тайинланган, бу иш билан боғлиқ маъмурий, жиноят ва бошқа иш кўрилгунга қадар ва х.к. – ХПК 82-83-м.м.).

Назаримизда, асосий қарз тўланганлиги сабабли суд ушбу қисмда даъвони рад этиши, пеня қисмини эса унинг тўланиши-тўланмаганлигига қараб қарор қабул қилиши мумкин.

Жавобгар сифатида Сизга суд учун молиявий аҳволлариз яхши эмаслиги, ташкилотлариз марказлаштирилган тартибда молиялаштирилиши ва маблағ ажратилмаганлиги сабабли солиқлар ўз вақтида тўланмаганлиги, ҳозирда асосий қарз тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этиш тавсия этилади, чунки исботлаш мажбурияти тарафларнинг ўзига юклатилган (ХПК 55-м.).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.