Саволнинг ID си: 8739
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.1992 й. 200-сонли Қарорига кўра Навоий вилоятида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимларининг иш ҳақига ҳудудий коэффициентлар тўланиши белгиланган.
Ҳудудий коэффициент ходимларга ҳисоблаб берилмаса ҳам бўладими? Бунга нисбатан қайси органлар бунга эътироз билдиришлари мумкин ва қонунчиликда қандай жавобгарлик назарда тутилган?
Экспертларнинг жавоблари:

Дарҳақиқат, жавобизда таъкидланганидек, Навоий вилоятида жойлашган барча корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар ходимларининг иш ҳақига ҳудудий коэффициентлар тўланиши белгиланган (ВМнинг 200-сонли 20.04.1992 йилги қарорининг 1-банди).

Мазкур қарор қабул қилинганига 25 йилдан кўп муддат ўтганига қарамасдан, хамон қонуний кучга эга ва унда истисно ҳолатлар келтирилмаганлиги боис бажарилиши лозим бўлади.

Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси, прокуратура органлари томонидан тегишли текшириш ёки мурожаат юзасидан ўрганиш жараёнида ходимларга ҳудудий коэффициентлар тўламаслик уларнинг ҳуқуқларини поймол этиш деб баҳоланиши мумкин.

Етказилган зарарга мутаносиб равишда бундай ҳаракатлар “Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш”(МЖтКнинг 49-м.) маъмурий ҳуқуқбузарлиги деб баҳоланганда энг кам иш ҳақининг икки бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлиши мумкин.

Фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига жиддий зиён ёки кўп миқдордаги зарар етказилганда ушбу ҳаракатлар Жиноят кодексининг 192-11, 205 (мансаб ваколатларини суистеъмол қилиш) ёки 207-моддалари(мансаб совуққонлиги)га асосан жиноий жавобгарликка тортилишига асос бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.