Саволнинг ID си: 8799
Юридик шахс ўз фаолият юритиш жойини бир тумандан бошқа туманга ўзгартирганда ўтган даврлар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларни қайси туман ДСИга топшириши лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ тўловчи сифатида юридик шахслар (ЎзР резидентлари) ўзлари жойлашган ердаги (почта манзилидаги) давлат солиқ хизмати органида ҳисобга қўйилади (СК 79-моддаси).

Солиқ ҳисоботи солиқ тўловчи ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органига тақдим этилади (СКнинг 45-моддаси).

Агар юридик шахс ўз фаолият юритиш жойини бир тумандан бошқа туманга ўзгартирган бўлса, ўтган даврлар учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботларни хозирда ҳисобга қўйилган туман ДСИга топшириши лозим.

Ер солиғи, мол-мулк солиғи ёки сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқларни тўлаш мажбурияти бўлган юридик шахслар ушбу солиқлар бўйича жорий ва аниқлаштирилган ҳисоботларни объектлар ҳисобга қўйилган жойдаги давлат солиқ идорасига топширадилар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.