Саволнинг ID си: 9003
Мен Махсус Мактабгача таълим муассасида (ММТМ) да укитувчи булиб ишлайман. 2016 йил 8 ноябрда фарзандли булдим ва дикретга чикдим. Турмуш уртогим билан биргаликда уй-жой кредити олганлигимиз сабабли, ишга кайтмокчиман. Онам нафакадалар фарзандим караб турадиган булдилар. ММТМ рахбари фарзандим 3 ёшга тулмагунча ишга кайтолмаслигим айтяпди. Шунинг учун конунчиликда тартиби кандай ва мен кандай йул тутишим керак.
Фарзандим 3 ёшга тулмагунча бола парваришлаш таътилидан ишга кайтолмаслигим тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Нотўғри.

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиб, бу даврда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда нафақа тўланади (МКнинг 234-модданинг 1-қисми).

Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи уч ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади (МКнинг 234-моддаси 2-қисми).

Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан боланинг отаси, бувиси, буваси ёки болани амалда парваришлаётган бошқа қариндошлари ҳам тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланишлари мумкин (МКнинг 234-моддаси 3-қисми).

Ундан ташқари, аёл ёки ушбу модданинг учинчи қисмида кўрсатилган шахслар ўз хоҳишларига кўра, болани парваришлаш таътили даврида тўлиқ бўлмаган иш вақти режимида ёки иш берувчи билан келишиб, уйда ишлашлари мумкин. Бунда уларнинг нафақа олиш ҳуқуқлари сақланиб қолади (МКнинг 234-моддаси 4-қисми).

Демак, болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан фойдаланиш, ёки фойдаланмаслик аёл кишининг ҳуқуқидир.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.