Саволнинг ID си: 9843
Қурилиш объектларини қурилиши учун Тошкент вилояти хокимияти «Ягона буюртмачи» инжинеринг компанияси билан тузилган шартномалар ҚҚC суммаси билан тузилган. Пудратчи - қурилиш ташкилоти Ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. Бажарилган қурилиш тамирлаш ишларини ҚҚС билан ҳисоблаб буюртмачига тақдим қилиш талаб қилинмоқда.
Ягона солиқ тўлови тўловчиси қурилиш пудрат ташкилоти Давлат солиқ инспекциясига қандай ҳисобот топшириши ва солиқларни қайси турларини тўлаши керак?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби назарда тутилган солиқ тўловчилар учун қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш мажбурияти сақланиб қолади (СКнинг 349-моддаси).

Бу дегани, агар сизнинг корхонангиз пудратчи сифатида марказлаштирилган манбалар ҳисобига қурилаётган объектда қурилиш тамирлаш ишларини амалга ошираётган бўлса, унда ЯСТ билан бирга ушбу қурилиш объектида бажарилган ишлар қийматидан ҚҚСни тўлашингиз лозим бўлади.

Тегишинча корхонангиз ЯСТ ва ҚҚС бўйича солиқ ҳисоботларини белгиланган шаклларда ва муддатларда солиқ идорасига тақдим этиши керак.

ЯСТ тўловчилари томонидан қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни тўлаш ҳақида куйидаги ссылка бўйича ўтиб батафсил танишиб чиқишингиз мумкин: https://kadrovik.uz/question/8172.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.