Саволнинг ID си: 10038
Корхона улгуржи савдо фаолияти билан шуғулланади (ОКЭД 46750)
Жорий йил бошида давлат солиқ хизмати органига тақдим этиладиган маълумотнома "ЯСТ энг кам микдорининг маълумотнома хисоб-китоби"да камайтирувчи коэффициентлар, яъни амалга ошираётган фаолият тури ва жойлашган жойи билан боғлиқ бўлган коэффициентлар нимага асосан қўлланилади ёки ушбу коэффициентларни қаердан олиб қўллаш мумкин?
Экспертларнинг жавоблари:

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби” тўғрисидаги Низомда кўрсатилган (АВда 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган).

Айнан шу юқорида кўрсатилган ҳужжатда юридик шахснинг амалга ошираётган фаолият турига ҳамда жойлашган ерига боғлиқ ҳолда қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициентлар ҳам келтирилган.

Асосий фаолият тури улгуржи савдо бўлган ташкилотлар (ўзининг ёки ижарага олган омборхоналари мавжуд бўлган тақдирда) учун пасайтируви коэффициент 0,35 миқдорида белгиланган.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.