Саволнинг ID си: 10164
Фермер хужаликни бошка фаолият буйича соликка тортилиши.
1. Фермер хўжалигимиз (ягона ер солиғи тўловчиси) 2017 йилда фоизсиз бошқа ташкилотдан қарз маблағи олган. Ундан ягона солиқ бўйича мажбурият вужудга келадими? 2. Бизнинг фермер хўжалигимизда мавжуд техникалардан (комбайн, трактор) бошқа хўжалик юритувчи субъектларга хизмат кўрсатганда қандай солиқ тўланади? (2017 йилда кўрсатилган техника хизмати асосий фаолиятнинг 4% ташкил этган)
Экспертларнинг жавоблари:

1.Йўқ, ягона солиқ бўйича мажбурият юзага келмайди. ЯЕС тўловчилари СКнинг 132-моддасида белгиланган бошқа даромадлардан ҳеч қандай солиқ тўламайдилар, фақат дивидендлар ва фоизлар, биргаликдаги фаолиятдан олинган даромадлар бундан мустасно. (СКнинг 363-моддаси).

2.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш билан боғлиқ бўлмаган фаолият турларини амалга оширишда, яъни техника хизматини кўрсатишда фермер хўжалигингиз мазкур фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиши ва ягона солиқ тўловини тўлаши шарт (СКнинг 363-моддаси).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.