Саволнинг ID си: 10197
МЧЖ таьсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини Устав фондини оширишга йуналтирса қандай солиқ тўланади? Бир йилдан кейин Устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади? . 1- апрельдан бошлаб устав сифатида шакллантирса соликка тортилади дейилган. . Янги таьсисчи 3 млрд. сўм тақсимланмаган фойдани Устав фондини оширишга йуналтиради, 3 йилдан кейин таьсисчи 3 млрд. сўмга Устав фондини камайтиради? Соликка тортиладими?
МЧЖ таьсисчиси корхонанинг тақсимланмаган фойдасини Устав фондини оширишга йуналтирса қандай солиқ тўланади? Бир йилдан кейин Устав фонди яна шу суммага камайтирилса қандай солиқ тўланади? . 1- апрельдан бошлаб устав сифатида шакллантирса соликка тортилади дейилган. 1 - апрельгача юналтирсам 1 йилдан Кейин камайтирсам солик тулаш керак буладими? . Янги таьсисчи 3 млрд. сўм тақсимланмаган фойдани Устав фондини оширишга йуналтиради, 3 йилдан кейин таьсисчи 3 млрд. сўмга Устав фондини камайтиради? Соликка тортиладими? ((В 2017 г. доходы в виде дивидендов, направленные в уставный фонд (уставный капитал) юридического лица, от которого они были получены, не подлежали налогообложению (ч. 4 ст. 156 НК). Согласно изменениям в ст. 156 НК эта льгота отменяется с 1 апреля 2018 г. Для С этой даты налог будет взиматься со всех доходов в виде дивидендов.)) Шунга изох беринг илтимос
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқ Кодекси 179-моддасининг 19-бандига мувофиқ, юридик шахснинг устав фондинига йўналтирилган дивиденд шаклидаги даромаддан солиқ ундирилмайди. Ушбу имтиёз 2018 йилнинг 1 апрелидан бекор қилинади (454-сонли ЎРҚнинг 2-моддаси 13-банди ва 5-моддаси). 2018 йил 1 апрелдан бошлаб дивиденд шаклидаги даромадлардан, улар қайси мақсадларга йўналтирилганидан қатъий назар, 10%-ли ставка бўйича солиқ ундирилади.

2018 йил 1 апрелга қадар қўлланилган имтиёзлар бўйича, СКнинг 179-моддаси 19 бандига асосан, имтиёз қўлланилганидан сўнг бир йил ичидатаъсисчига унинг улуши чиқариб берилганида илгари солиқ солишдан озод қилинган даромадларга умумий асосларда солиқ солинади. Яъни, бир йил ичида таъсисчига қайтариб берилган даромаддан илгари тўланмаган солиқ ундирилади. Муддат бўйича қўйилган чеклов бир йилни ташкил этади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.