Саволнинг ID си: 10408
Корхона 8 тоннадан ортиқ юк ташиш учун лицензияга эга бўлиб, пул ўтказиш йўли билан юридик шахсларга суюқ бетон қоришмасини “Бетоносмеситель” юк машинасида етказиб бериш фаолияти билан шуғулланади. Корхона бундай хизматларни аҳолига (жисмоний шахсларга) кўрсатишни йўлга қўймоқчи. Кўрсатиладиган хизматлар учун аҳоли билан ҳисоб-китоб қилиш, улардан қабул қилинган нақд пулни банкка топшириш масалалари қизиқтирмоқда.
Аҳолига суюқ бетон қоришмасини етказиб бериш бўйича хизматларни кўрсатиш учун белгиланган тартибда НКМ ўрнатиладими? Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш пайтида қандай ҳужжатлар расмийлаштирилади ва бунда жисмоний шахс бўлган харидорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат талаб қилинадими? Жисмоний шахс хизматлар учун юридик шахснинг банкдаги ҳисобрақамига пул тўловини ўтказиши мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Жисмоний шахсларга баъзи турдаги хизматларни кўрсатишда (айни ҳолда бетон қоришмасини етказиб бериш хизмати) қуйидаги ҳужжатларни расмийлаштирилади:

1)Харидор билан шартнома

2)Счёт-фактура ёки уни ўрнини босувчи ҳужжат

3)Нақд пул олинган тақдирда – НКМ чеки ёки қатъий ҳисобот бериладиган бланкалар ҳисобланган талонлар

4)Пластик карта орқали ҳисоб-китоб қилинганида – терминал чеки

Ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш учун харидорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилиш қонучиликка зид эмас.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.