1.Корхона ТМЗни ҳисобга олиш учун даврий тизимни қўлласа, ёқилғини ҳар ойнинг сўнгида бир марта чиқим қилиши мумкин.
Даврий ҳисоб тизими қўлланганда белгиланган давр (йил, чорак, ой) мобайнида ТМЗнинг фақат келиб тушиши акс эттирилиб, унинг чиқиб кетиши давр тугагач уларни инвентарлаш натижасига кўра бир марта чиқим қилинади.
Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишида уларнинг қийматини аниқлашнинг қўлланадиган тизими (даврий ёки узлуксиз) ташкилотнинг ҳисоб сиёсатида акс эттирилиши лозим (4-сон БҲМС 7-§).
2.Корпоратив банк картаси орқали тўловлар амалга оширилганда терминаллар квитанцияларининг асл нусхалари ҳисобот ҳужжатлари сифатида хизмат қилади (АВ 18.04.2005 й. 1470-сон Низомнинг 9 банди)
Ушбу нормага мувофиқ, квитанциянинг асл нусхаси харажатни тасдиқловчи бирламчи ҳужжат бўла олади.
Аммо, ёқилғи стратегик товар эканлигини, ундан ҳисобдор шахс ўз манфаатларида фойдаланиши, бунинг натижасида солиққа тортилувчи даромад юзага келиши, ёки ёқилғининг ҳисоби аниқ юритилмаса, унинг бошқа транспортга қуйилмаганлигини исботлаши зарурати юзага келиши, натижада корхона маъмурий жавобгарликка тортилиш хавфи борлигини инобатга олиб, ҳар ой сўнгида автомобилни счетчиги, ҳамда йўл варақалари асосида ёқилғи ҳисобини юритилишини маслаҳат берар эдик.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.