Курс фарқларидан кўрилган фойда ЯСТга тортиладими?

Саволнинг ID си: 10550
Корхона валюта ҳисобрақамидаги маблағлар АҚШ долларининг МБ курси 4210,35 дан 8100 сўмга чиқарилиши натижасида курс фарқларидан кўрган фойдаси ЯСТга тортиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, тортилмайди.

2018 йилнинг 1 июлига қадар корхона ҳисобварақларидаги чет эл валютасидаги маблағларини қайта баҳолаш натижасида олган фойдаси солиққа тортиш базасига киритилмайдиган вақтинча тартиб белгиланган (02.09.2017й. ПФ-5177-сон Фармоннинг 7-банди).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.