Саволнинг ID си: 10733
Корхона хом ашё ва материалларни импорт қилган ва БЮД ИМ-40 шаклини расмийлаштирган.
Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби 7-иловасида БЮД маълумотларини кўрсатишда ушбу илованинг 2-устунида кимнинг номи акс этирилади: мол етказиб берувчининг номими ёки божхона органининг номими?
Экспертларнинг жавоблари:

Агар импорт бўйича сотиб олиш мавжуд бўлса:

• « Етказиб берувчи номи» устунида (2-устундая) божхона тозалаши (таможенная очистка) ишларини амалга оширган божхона органининг номи кўрсатилади;

• « Етказиб берувчининг СТИРи» устунида (3-устунда) тегишли божхона органининг СТИРи кўрсатилади;

• «Ҳисобварақ-фактура рақами» устунида (4-устун) –БЮДнинг божхона органи томонидан берилган маълумот рақами ёки БЮД бланкасининг рақами;

• «Ҳисобварақ-фактура санаси» устунида (5-устун) – БЮД санаси.

Юқорида келтирилган маълумот давлат солиқ хизматининг расмий сайтида келтирилган 2015 йил 19 июнда чоп этилган:

https://soliq.uz/ru/press_center/news/kak-pravilno-zapolnit-reestry-schetov-faktur-k-raschetu-nds/

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.