Саволнинг ID си: 10782
Текстиль МЧЖ чет элдан импорт эҳтиёт қисмлар сотиб олди. Эҳтиёт қисмларнинг умумий қиймати 14 000 000 сўм. Эҳтиёт қисмлар бўйича божхона юк декларациясини расмийлаштирганда божхона бошқармасига ҚҚС 3 100 000 сўм тўланди. Божхона божи 500 000 сўм. Текстиль МЧЖ ЯСТ тўловчиси бўлиб, ихтиёрий равишда ҚҚС тўловчиси ҳисобланади.
Корхона ҚҚС ҳисоботини тақдим этаётганди ҚҚС бўйича ҳисоботнинг 7-иловасида божхона бошқармасига тўланган ҚҚС суммаси акс эттириладими? Агарда акс эттирилса унинг 6 (Етказиб бериш киймати ҚҚСсиз) ва 7- (ҚҚС суммаси) устунларида қайси сумма акс эттирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Агар импорт бўйича сотиб олиш мавжуд бўлса, ҚҚС ҳисоботининг 7-иловасида қуйидагилар акс эттирилади:

• 2-устунда – божхона тозалаши (таможенная очистка) ишларини амалга оширган божхона органининг номи;

• 3-устунда – тегишли божхона органининг СТИРи;

• 4-устунда –БЮДнинг божхона органи томонидан берилган маълумот рақами ёки БЮД бланкасининг рақами;

• 5-устунда – БЮД санаси.

• 6-устунда – ҚҚС суммаси ҳисоблаб чиқариладиган база (БЮДнинг 47-графасида кўрсатилган);

• 7-устунда – тўланган ҚҚС суммаси (БЮДнинг 47-графасида кўрсатилган).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.