Саволнинг ID си: 10865
ЯСТ тoловчи Жамият (воситачи) Воситачилик шартномаси асосида ишлаб чиқарувчи ташкилотдан (комитент) олган таqёр маҳсулотларни ( (комитент белгилаб берган нархда - савдо устамасини қўймасдан) юридик ва жисмоний шахсларга пул кўчириш йўли орқали сотиш билан шуғилланади. Махсулот сотувидан тушган пул биринчи воситачининг ҳисобрақамига тўлиқ тушади, сўнгра воситачи ҳисобракамига тушган маблағларни ( 100 %) комитент ҳисобига ўтказиб беради. Бажарилган хизматлар учун Комитент (шартномада қайд этилган фоизларда) сотилган маҳсулот қийматидан - Комиссионерга хизмат ҳаки сифатида тегишли мукофот пулини ўтказиб беради. Ушбу мукофот пули ҳисобидан комиссионер Давлат бюджетига 33% миқдорида ЯСТ тўлайди.
1. Воситачилик хизматини (комиссион савдо хизматини) кўрсатувчи корхона ЯСТни қайси Низом асосида ҳисоблаб чиқаради, АВда 2203-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосанми ёки 2449-сон билан рўйхатдан ўтган Низомга асосанми? 2. Агар 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ҳисобласа, қайси ставкадаги камайтирувчи коэффициент қўлланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Адлия вазирлигида 2013 йил 4 апрелда 2449-сон билан рўйхатга олинган Низом асосий фаолият тури чакана савдо бўлган юридик шахсларга нисбатан тадбиқ этилади, бундан 2449-сонли Низомнинг 2-бандида кўрсатилганлар мустасно.

Воситачилик (комиссионерлик) хизматини кўрсатиш эса чакана савдо фаолияти бўлиб ҳисобланмайди. Асосий фаолият тури – воситачилик хизмати (комиссионнерлик хизмати) бўлган корхоналар ЯСТни Адлия вазирлигида 2011 йил 3 мартда 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ ҳисоблаб чиқарадилар ва тўлайдилар. Низомнинг 2-бандида кўрсатилган корхоналарга мазкур Низом тадбиқ этилмайди.

Пасайтирувчи коэффициентлар 2203-сонли Низомнинг 1-иловасида келтирилган. Ушбу иловада кўзда тутилмаган фаолият тури билан шуғулланувчи корхоналар пасайтирувчи коэффициентни қўлламайдилар, ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобида эса коэффициентни бирга тенг қилиб кўрсатадилар, яъни тегишли ячейкага “1” сонини қўядилар.

Маълумот учун:

Президентнинг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454 сонли Қарори билан 2018 йилнинг 1 апрелидан бошлаб жами майдони 1 гектардан кўпроқ ер участкасига эга бўлган ЯСТ тўловчилар учун жами майдонга ер солиғини тўлаш жорий этилган. Ер солиғини тўловчи ЯСТ тўловчилар учун ЯСТни 2203-сонли ва 2449 -сонли Низомларга мувофиқ ҳисоблаб чиқиш ва тўлаш тартиби бекор қилинган. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.