Саволнинг ID си: 10913
ЎзР Президентининг 29.03.2017 йилдаги ПҚ 2856 сонли қарори 7 бандида «Ўзбекикипаксаноат» уюшмасига аъзо бўлган юридик шахсларга – ушбу фаолият тури бўйича солиқ тўловлари, божхона тўловлари тўлашдан 01.01.2023 йилгача бўлган муддатга озод этилган. Сирдарё вилоятида “BEK klaster ” хўжалиги пахтачилик йўналишида фаолият юритади. Хўжаликка пахта етиштириш учун ажратилган ер майдонлари билан биргаликда майдон четига экилган тутзорлар ҳам ажратиб берилган. Хўжалик «Ўзбекипаксаноат» уюшмасига аъзо бўлмасдан пилла етиштириш, етиштирилган пилла хом- ашёсини ўзи қайта ишлаб-чиқариб сотиш билан шуғулланишни режалаштирмоқда. Ушбу ҳолатда, жисмоний шахслар билан касаначилик меҳнат шартномаси тузиш мўлжалланган.
“Ўзбекипаксаноат” уюшмасига аъзо бўлмаган субъект томонидан пилла хом ашёси етиштирилганда ва қайта ишлаб сотилганда Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ- 2856 сонли қарорига асосан касаначиларга тўланадиган даромадлар жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиғи, ягона ижтимоий тўловдан озод этиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Президентнинг 29.03.2017 йилдаги ПҚ-2856 сонли Қарорига мувофиқ жисмоний шахслар даромадидан олинадиган солиқ (ЖШДС) ва ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) бўйича имтиёзларни пилла етиштириш билан шуғулланувчи барча корхоналар қўллашлари мумкин. Яъни, пилла етиштириш билан шуғулланувчи корхонада ишловчи касаначилар даромади ЖШДС солишдан озод этилади, пиллакор-касаначилар ва бошқа ишчи-пиллакорлар иш ҳақи бўйича ЯИТ тўланмайди.

Умуман олганда, мазкур Қарорда ягона солиқ тўлови (ЯСТ), божхона тўловлари, ЖШДС, ЯИТ бўйича имтиёзлар белгиланган бўлиб, улар ипак қурти уруғини ишлаб чиқариш, пиллани етиштириш, тайёрлаш ва қайта ишлаш, тайёр ипак маҳсулотлар ҳамда пиллачилик тармоғи учун ёрдамчи материалларни  ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи барча ташкилотлар учун берилган. Қарорда имтиёзларни фақат “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси таркибига кирувчи корхоналар қўллаши мумкинлиги белгиланмаган.

Пилла етиштириш билан шуғулланувчи касаначилар даромади бўйича солиқ имтиёзини қўллашга тегишли қўшимча маълумот қуйидаги манбада:

https://kadrovik.uz/question/8443?us=l1gfdum8ck3kttq0eof2031n14

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.