Чакана савдо дўконининг товар оборотлари бўйича ягона солиқ тўлови мазкур дўкон жойлашган жой учун белгиланган ставкада ҳисоблаб чиқарилади.
Агар чакана савдо корхоналари мустақил юридик шахс ҳисобланмайдиган ва турли аҳоли пунктларида жойлашган, улар бўйича ягона солиқ тўловининг турли ставкалари белгиланган бир нечта савдо шохобчаларига эга бўлсалар, улар ҳар бир савдо шохобчаси бўйича товар оборотининг алоҳида-алоҳида ҳисобини юритишлари ҳамда мазкур аҳоли пунктлари учун белгиланган ставкаларда ягона солиқ тўловини тўлашлари лозим (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига 9-2-иловага Изоҳ).
Солиқ давлат солиқ инспекциясига тўланмайди. Бюджет тўловлар солиқ тўловчилар томонидан, Адлия Вазирлигида 30.03.2016 йилда рўйхатга олинган 2771-сонли Йўриқномага мувофиқ, тегишли шахсий ғазна ҳисобварақлари акс эттирилган ҳолда Ягона Ғазна Ҳисобварағига ўтказилади. 25-рақамли шахсий ғазна ҳисобварағини юридик шахснинг жойлашган (яъни рўйхатдан ўтган) жойи бўйича давлат солиқ инспекциясидан билиб олиш лозим.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.